Неймар 400 миллионли таклифни рад этди

Неймар 400 миллионли таклифни рад этди

Неймар йирик таклифга қарамай, Саудия Арабистонида ўйнашни истамаяпти.

Foot Mercato хабарига кўра, Яқин Шарқ клубларидан бири «ПСЖ» ҳужумчисига 400 млн. евро бермоқчи. Бироқ бразилиялик рад жавобини берган. 31 ёшли футболчи фаолиятини фақат икки клубдан бирида давом эттирмоқчи: ҳозирги клуби ёки «Манчестер Юнайтед»да. Олдинроқ инглиз клуби билан музокаралар олиб борилаётгани ва трансфер манкунианликлар Шайх Жасим бин Ҳамад ал Соний бошчилигидаги қатарликлар қўлига ўтса амалга ошиши хабар қилинганди. «ПСЖ» маошлар бўйича харажатларни камайтириш учун Неймарни сотишга тайёр. Қолаверса, клуб унинг ҳатти-ҳаракатларидан унчалик мамнун эмас.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.