Темур Кападзе: "Легионерларимизни кетиб қолишлари кутилмаган ҳол бўлди..."
Куни кеча олимпия термамиз бош мураббийи Темур Кападзе «Спорт» телеканалининг «Бизнинг футбол» дастурида мухбирлар қизиқирган саволларга жавоб берди.
Бразилиялик Винисиус Жуниор «Реал Мадрид»даги дастлабки йиллар давомида ишончни унча оқламади ва катта танқидлар опциясига дуч келди.
Кейин эса вазият ўзгарди. Рақамларда айтсак, Вини охирги 2 мавсум доирасидаги расмий ўйинларда «Гол+пас» тизими бўйича нақ 81 балл (45та гол ва 36та ассист) тўплади, қолаверса, «Олтин тўп» учун курашда кучли ўнталикка кирди. Хуллас, бразилиялик «Мадрид»да Криш-тиану Роналду мақомига даъвогар эканлигини исботлашга тушди. Умуман, унинг «Мадрид»да португалиялик вориси бўлишига ишонч тобора ошмоқда. Бир томонда - Винисиуснинг космик рақамлари, иккинчи тарафда - яна бир қатор салмоқли сабаблар.
1-сабаб. Винисиус «Реал»да 7-рақамли олди, ниҳоят. Бразилиялик вингер клубдаги 4 йиллик фаолиятидан сўнг «Сантьяго Бернабеу» учун алоҳида аҳамият касб этадиган рақам эгасига айланди. Умуман олганда, у «7»нинг охирги эгаси, ўша Эден Азардан кучлироқ эканлигини тўлиқ исботлашга улгурди.
2-сабаб. Бразилиялик футболчининг ўйиндаги янги роли Роналдуникига ўхшаш. Яъни бир неча йил асосан чап қанотда ҳаракатланган Вини энди тез-тез марказ томон силжиса, ажабмас.
3-сабаб. Винисиус жорий мавсум худди Криштиану каби клубнинг штатли пенальтичига айланиши мумкин.
4-сабаб. Карим Бензема кетди ва энди Винисиус олдинги зонада прессинг тақдим этувчи асосий куч бўлади. Тўғри, Криштиану «Мадрид»да бу иш билан шуғулланмаган, ҳисоб.
5-сабаб. Винисиус ҳам Nike билан ҳамкорлик қилади. Тушунинг, 4та сабабдан кўра, 5таси яхшироқ...
Куни кеча олимпия термамиз бош мураббийи Темур Кападзе «Спорт» телеканалининг «Бизнинг футбол» дастурида мухбирлар қизиқирган саволларга жавоб берди.
Тан олиш керак, Темур Кападзе ва олимпиячиларимиз кўрсатган натижа(ўйин)ларидан деярли кўнглимиз тўлди.
Элит лига танаффусга қайтди ва дарҳол кутилмаган натижа тақдим этди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789