Космик рақамлар нимадан далолат?

Космик рақамлар нимадан далолат?

Бразилиялик Винисиус Жуниор «Реал Мад­рид»даги дастлабки йиллар давомида ишончни унча оқламади ва катта тан­қидлар опциясига дуч келди.

Кейин эса вазият ўзгарди. Рақамларда айтсак, Вини охирги 2 мавсум доирасидаги расмий ўйинларда «Гол+пас» тизими бўйича нақ 81 балл (45та гол ва 36та ассист) тўплади, қолаверса, «Олтин тўп» учун курашда кучли ўнталикка кирди. Хуллас, бразилиялик «Мадрид»да Криш-тиа­ну Роналду мақомига даъвогар эканлигини исботлашга тушди. Умуман, унинг «Мадрид»да португалиялик вориси бўлишига ишонч тобора ошмоқда. Бир томонда - Винисиуснинг космик рақамлари, иккинчи тарафда - яна бир қатор салмоқли сабаблар.

1-сабаб. Винисиус «Реал»да 7-рақамли олди, ниҳоят. Бразилиялик вингер клубдаги 4 йиллик фаолиятидан сўнг «Сантьяго Бернабеу» учун алоҳида аҳамият касб этадиган рақам эгасига айланди. Умуман олганда, у «7»нинг охирги эгаси, ўша Эден Азардан кучлироқ эканлигини тўлиқ исботлашга улгурди.

2-сабаб. Бразилиялик футболчининг ўйиндаги янги роли Роналдуникига ўхшаш. Яъни бир неча йил асосан чап қанотда ҳаракатланган Вини энди тез-тез марказ томон силжиса, ажабмас.

3-сабаб. Винисиус жорий мавсум худди Криштиану каби клубнинг штатли пенальтичига айланиши мумкин.

4-сабаб. Карим Бензема кетди ва энди Винисиус олдинги зонада прессинг тақдим этувчи асосий куч бўлади. Тўғри, Криштиану «Мадрид»да бу иш билан шуғулланмаган, ҳисоб. 

5-сабаб. Винисиус ҳам Nike билан ҳамкорлик қилади. Тушунинг, 4та сабабдан кўра, 5таси яхшироқ...