АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Антони «Манчестер Юнайтед» футболчиси сифатидаги илк интервьюсини клуб расмий сайтига берди.
Унда бразилиялик иқтидорли вингер Тен Хагни севиши, «Юнайтед» ҳақида ўйлаб ухлаб қолгани, оғир ҳаёти ва яна кўплаб қизиқарли нарсалар ҳақида гапириб берди.
- Антони, «МЮ»га хуш келибсиз. Бундай клуб такибига қўшилишга қандай қарайсиз?
- Аввало, «МЮ»да эканлигимдан жуда хурсандман, менинг орзуим амалга ошди. Мени қўллаб-қувватлаганликлари ва ишончлари учун ҳозир бўлган барчадан миннатдорман. Бу ерда тарих ёзмоқчиман, умид қиламанки, клуб билан катта муваффақиятларга эришаман. Кўксимдаги буюк клуб кўкрак нишонини кўрганимдан хурсандман ва фахрланаман.
- Трансферингиз ҳақида Эрик тен Хаг клубни қабул қилган пайтдан бошлаб гапира бошлашди - ёз қандай ўтди?
- Эрик тен Хаг ажойиб мураббий. Мен уни жуда ҳурмат қиламан ва севаман. «Аякс»га келганимдан бери у менга жуда яхши муносабатда бўлди ва доим ишонди. Икки йил давомида унинг раҳбарлигида шундай ажойиб формада бўлганим бежиз эмас. Биз ўзаро ишонч ва яқинликни ривожлантирдик. Бу мен ҳурмат қиладиган ва яхши кўрадиган менежер - унинг бу ерга кўчиб ўтаётганини эшитиб, унга энг яхши тилаклар ва муваффақият тилагандим. Энди эса яна у билан биргаман ва унинг раҳбарлигида тарихда қолиб, ривожланиб, ўсишга умид қиламан.
- «Юнайтед»даги ягона бразилиялик эмассиз. Каземиро ва Фредлар сафига қўшилдингиз - бундан қанчалик хурсандсиз?
- Бу ерда термадаги жамоадошларим билан учрашганимдан жуда хурсандман, энди биз доим биргамиз. Умид қиламанки, улардан кўп нарса ўрганаман. Фред менга клуб ҳақида гапириб берди, умид қиламанки, улар билан «МЮ»да тарих ёзаман ва икки бразилиялик ёнида янада ўсаман.
- Каземиро иккалангиз Европага «Сан-Паулу»дан келгансиз...
- Албатта, биз ўша машҳур «Сан-Паулу» академиясиданмиз. Ёшимиздаги тафовут туфайли ҳеч қачон бирга ўйнамаганмиз, лекин битта кийиниш хонасида ва унинг ёнида битта майдонда бўлиш ҳақиқатан ҳам ўзига хос нарса. Иккимиз бир жойдан, «Сан-Паулу» академиясидан келганимиздан жуда хурсандман ва бугун ушбу буюк клубда бирга ўйнаймиз. Биз аллақачон ўзаро ёзишдик ва клуб тарихига номларимизни ёзиб қўйиш умидида у билан келишиб олдик.
- Лисандрони «Аякс»даги фаолиятидан аллақачон биласиз. У билан яна учрашишни қанчалик орзиқиб кутасиз?
- «Аякс»да икки йилни бирга ўтказдик. Биз жуда кучли дўстликни ривожлантирдик. Мен уни ва оиласини жуда ҳурмат қиламан, улар билан ҳам танишишга муваффақ бўлдим. Яна бирга эканлигимиздан хурсандман, тарих яратишга ҳаракат қиламиз. У мен футболда орттирган ажойиб дўст. Энди биз яна биргамиз ва қандай қилиб биргаликда катта ютуқларга эришишимиз ҳақида гаплашиб олдик, албатта.
- У қаттиққўл, тажовузкор, рақобатни яхши кўради, мухлислар ёқимтойига айланишга ҳам улгурди. Машғулотларда унга қарши ўйнаш қандай эди?
- Мартинеснинг ўзига хос аргентиналик услуби бор, биз уни яхши биламиз. Мен буни яхши кўраман ва унинг ўйинидан мотивация оламан. У бундай рақобатлашиши, ўйнаши кўнглини майдонга беришидандир. Менда ҳам шундай характер бор, у мени яхши билади, яъни кимлигимни билади. Мартинесни яхши биламан, у зўр ўйинчи, биз ҳаммасини кўриб турибмиз, одамлар буни тан олишади, Мартинес жамоадаги «козир».
- Ўзингизни ҳужумчи сифатида қандай таърифлаган бўлар эдингиз?
- Менинг кучим - техникам, дриблингим, ижодкорлигимда. Дриблинг, тўп узатиш, жамоадошларимга яхши паслар - бу менинг кучли томонларим деб ўйлайман. Шунингдек, майдонда фарқни юзага келтира олишим ҳам...
- Майдонда сизга кўпроқ нима ёқади?
- Дриблинг бразилияликларга хос хусусият, шундайми? Дриблинг, тезлик, гол уриш, мухлислар ва бошқалар билан байрам қилиш...
- Ёшлигингизда кумирингиз бўлганми?
- Улар жуда кўп, лекин мен дриблингни жуда яхши кўраман, демак Роналдиньо Гаучо ва Роналдо дейман. Бу ўйинчилар дриблинглари туфайли миллионларни ҳамиша ҳайратда қолдиришган. Уларнинг ҳаракатлари менга доим ёққан ва бугун ҳам уларга эргашаман.
- «Юнайтед»дачи?
- Бу ерда ҳам кўп, масалан, Нани. Умид қиламанки, бу анъанани давом эттириб, мухлисларни ўз футболим билан хурсанд қиламан - нафақат дриблинг ва ҳужумкор ўйин, балки подкат, орқага қайтиш ёки футболчини ёпишга ёрдам беришим керак бўлса, унда менинг хоҳишим кам бўлмайди. Биз бу либос вазни ва клуб анъаналарини ҳурмат қилишимиз керак.
- Эрик тен Хаг сизга футболчи ва шахс сифатида қандай таъсир кўрсатди?
- Келганимдан кейин ўрнашиб, одамлар билан таниша бошладим. Эрик мени таниди ва кимлигимни тушунди. У ҳар куни қандай ишлаётганимни, қандай машқ қилишимни, ўйинларда боримни беришимни билади - бу ишонч ўсди ва ривожланди. Ҳар гал мени яқинроқ таниганида менга ишончи ортиб борарди. «Аякс»да бирга бўлганимиздан бери у менинг ўйинимга ишонганидан жуда хурсандман ва миннатдорман. У қандай одам эканлигимни, иш одобимни билар эди.
- У футболчиларни қай тарзда ривожлантиради?
- Ундаги алоҳида ажратиб кўрсатадиган жиҳати ақл-заковатидир. Унинг тактик билими, ўйин стратегияси, ҳужумкор ўйини ва прессинги қандай эканлигини мен жуда яхши биламан. Эрик қўл остидаги «МЮ»нинг барча ўйинларини уйда томоша қилдим, бу услубни кўрдим ва яна у билан бирга ишлаётганимни ҳам кўрдим.
- Оилангиз «МЮ»га ўтишдан қанчалик хурсанд?
- Онам ҳар куни қўнғироқ қиларди, отам ва синглим эса смс ёзишди: «Нима бўляпти?», «Яхши бўлдими?», «Бирор нарса бўлдими?» Улар мендан кўра кўпроқ хавотирда эдилар! Хабарни айтганимда эса, кўп йиғлашди. Мен жуда камтарин оиладанман, шунинг учун ҳар доим бирор нарсага эришганимизда, Худога шукроналар айтамиз ва бу ергача етиш учун орадаги ҳамма нарсани эслаймиз. Нималарни бошдан кечирганимизни, қандай хавф-хатарларга дуч келганимизни фақат оилам ва мен биламиз. Биз бугун орзуларимизни рўёбга чиқариш учун бошимиздан кечирган ҳамма нарсани доимо эслаймиз.
МУҲАММАДХОН тайёрлади.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789