Элит лига танаффусга қайтди ва дарҳол кутилмаган натижа тақдим этди.
Дастлабки 5та турда мағлубиятга учрамаган «Андижон» ўз майдонида Иван Бошковичнинг иштиёқи баланд «Сўғдиёна»сига ягона гол туфайли ютқазди. Боз устига, 18 мингдан кўп мухлис ва ажойиб атмосферада. «Навбаҳор» аксинча, «Локомотив» дарвозасига 4та жавобсиз гол урган ҳолда, мағлубиятсиз одимини давом эттирди. «Бунёдкор»да ҳамон ғалаба йўқ. «Қалдирғочлар» бу сафар аввалги важоҳатига қайтаётган «Сурхон»га имкониятни бой беришди - 0:2.
* «Андижон» 8 йилдан буён «Сўғдиёна»ни ўз майдонида енголмаяпти. «Лочинлар» уйда бу рақибни охирги марта 2016 йилги мавсумда доғда қолдиришганди. Кейинги 5та ўйинда 3та дуранг ва 2та мағлубият қайд этишди.
8. Владимир Йовович, 9. Самандар Мавлонқулов, 14. Люпче Дориев (22. Алексей Носко, 90+3), 15. Хон-дамир Мустафоқулов, 28. Станислав Андреев (18. Миржалол Абдумуталов, 77), 32. Нодир Сойибов, 33. Олег Зотеев.
Огоҳлантиришлар: Фарҳод Бекмуродов (38), Ислом Маматказин (70), Илғом Абдуғаниев (83) - Владимир Йовович (17), Самандар Мавлонқулов (26), Жасур Ёқубов (55), Ислом Қобилов (79), Отабек Аҳадов (89), Хондамир Мустафоқулов (90+6).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Люпче
Дориев («Сўғдиёна»).
Назоратчи: Зокир Қодиров.
Комиссар: Бекзод Арипов.
Иван Бошкович («Сўғдиёна» бош мураббийи): - Бундай ўйинлар Ўзбекистон футболи учун керак. Муҳит, мухлислар оқими жуда зўр. Биринчи бўлимда кўнгилдагидек ўйнолмадик. Танаффусдан кейин эса фаоллашдик. Бугун жуда яхши рақибга қарши муносиб турдик. Лайнсменга эътирозларим? Мен ҳам инсонман, ўйин вақти эҳтиросга берилишим мумкин. Аслида бугунги ҳакамликка нисбатан эътирозим йўқ. Вақт чўзиш? Қаранг, нечта алмаштиришга қўл урдим? Жароҳатланиш ҳолатлари кузатилди. Ҳозир ўйинимизни арабча футболга қиёсларсиз балки. Лекин фактлар билан изоҳлаб бераман: ўзим 3 марта шифокорларни майдонга тушишдан қайтардим - бу факт.
Александр Хомяков («Андижон» бош мураббийи): - Ўйинни кўрдинглар, якун мағлубият. Балки баҳонадек туюлар, лекин бизда қанотлар бўйича муаммолар бор эди. Йўқотишлар йўқ эмас - жароҳатлар, яна дискваликациялар... Шу каби факторлар бирлашиб, ўз ўйинимизни тўлиқ кўрсатиб беролмадик. Ўзгаришлар жараёндан келиб чиқиб амалга оширилди. Масалан, Згурскийни мажбуран алмаштирдик. Ўйин давомида марказда устунликни қўлга ололмадик. Яна бизга чап оёқда зарба берадиган футболчи етишмади.
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Одил Ҳамробеков («Навбаҳор»).
Назоратчи: Жаҳонгир Саидов.
Комиссар: Диёр Ҳотамқулов.
Александар Стоймирович («Локомотив» мураббийи): - Аввало, Ўзбекистонда яшаб келаётган христиан динига мансуб инсонларни «Пасха» байрами билан табриклайман. Ўйинга келсак, бизга жароҳат ва йўқотишлар панд беряпти. Жасур Ҳакимов билан боғлиқ вазиятни ҳам шу факторлар қаторига қўшиш мумкин. Ҳаракат қилдик, бироқ бизнинг кунимиз эмас экан. Жамоа таркиби янги, вақт керак. Ҳаракат бор, лекин кўп нарса руҳиятга ҳам боғлиқ. Назаримда, бугун майдонга ўйиндан олдиноқ ютқазган каби тушгандекмиз. Дарвозабон ёки бошқа футболчининг тайёрлиги ҳақида шифокор билан гаплашамиз. Рақобат бор ва бу муҳим. Бугунги мағлубиятда фақат дарвозабонни айблаш ноўрин.
Самвел Бабаян («Навбаҳор» бош мураббийи): - Биринчи бўлимда қийинчиликларга дуч келдик. Танаффусдан кейин эса ўйинимиз янада кучайди, жараённи назорат қила бошладик. Тўғриси, Наманганга келган ҳар қандай рақиб ҳимоявий услубни танлайди. Сайфиев универсал футболчи, аввал ҳам ҳимоя марказида ўйнаган. Мавжуд таркибдан келиб чиқиб, уни турли нуқталарда синаб кўряпмиз, ёмон ҳаракатланмаяпти. Жиянов - иқтидорли, келажаги порлоқ футболчи. Осиё кубогидан қайтганидан сўнг шифокор кўригидан ўтказдик ва таркибга киритдик. Курашувчан характери бор. Имкониятдан фойдаланиб, барчани Олимпиада йўлланмаси билан табриклайман.
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Муҳаммадали Абдураҳмонов («Сурхон»).
Назоратчи: Константин Смирнов.
Комиссар: Мансур Саримсоқов.
Февзи Давлетов («Сурхон» бош мураббийи): - Мусобақа жадвалидаги вазиятдан келиб чиқсак, ҳар икки жамоага очко зарур эди. Биринчи бўлимда етарлича вазиятлар яратдик ва 2та гол урдик. Иккинчи 45 дақиқаликда эса эътиборни ҳисобдаги устунликни сақлаб қолишга қаратдик.
Илёс Зейтуллаев («Бунёдкор» мураббийи): - Ўйинни икки қисмга ажратиш мумкин. Биринчи бўлимни ҳамма кўрди, тезкор гол руҳан таъсир қилди, менимча. Бундай вазиятга тушганда, бутун жамоа бирдам ҳаракат қилиши керак. Иккинчи 45 дақиқаликда жамоа ҳужумкор ва агрессив ўйин кўрсата олишини исботлади. Ҳаммаси руҳий ҳолатга тақалмоқда. 1та ғалаба билан барчаси изига тушиб кетади. Ҳозир ҳимоячилар ҳақида гапириш нотўғри. Эътиборни бошқа масалаларга қаратиш керак. Ғалаба бутун жамоаники, мағлубиятни ҳам бирга қабул қилишимиз керак. Демак, штабимиз қаердадир хатога йўл қўйган. Йигитлар кўзида иштиёқ кўриниб турибди. Уларни собиқ футболчи ва мураббий сифатида тушунаман. Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак. Бундай вазиятларда ҳар бир футболчи ва мураббий жавобгарликни ўз зиммасига олиши шарт. Охирги 2 ҳафта давомида яхши шуғулландик. Бугун «Сурхон»дан 3 очко олишимизга ишонгандим. Ҳа, рақиб биринчи бўлимда сифатли футбол кўрсатди - барча позицияларни ёпди ва қарши ҳужумга ўтди. Энди ўйин тасвирини бирга кўриб чиқамиз, хатоларни таҳлил қиламиз. Лигада қолиш учун курашда давом этамиз. «Бунёдкор»да ҳамиша босим бўлади. Барча жавобгарликни бўйнимга оламан. Футболчиларда характер бор ва ишонаманки, қийин вазиятдан биргаликда чиқиб кетамиз.
6 май (душанба)
18:00 «ҚИЗИЛҚУМ» - «НЕФТЧИ»
Бош ҳакам: Ильгиз Танташев.
7 май (сешанба)
19:00 ОКМК - «НАСАФ»
Бош ҳакам: Шавкат Насибуллаев.
19:00 «ПАХТАКОР» - «МЕТАЛЛУРГ»
Бош ҳакам: Абдурашид Худойберганов.
«ДИНАМО» - «ОЛИМПИК» ўйини қолдирилди.
Изоҳ: U-23 тоифасидаги Осиё кубоги финалидан олдин Темур Кападзе 6-турдан ўрин олган «Динамо» - «Олимпик» ўйинини қолдиришни сўради. Терма жамоа 4 май куни тонгда Тошкентга етиб келди. ПФЛ эҳтимолий финални инобатга олиб, «Олимпик» ўйинини 7 май кунига белгилаганди. Шундай бўлса-да, мавжуд ҳолат инобатга олинди ва Кападзенинг таклифи қаноатлантирилди. Шунингдек, ўйин қолдирилганидан келиб чиқиб, техник сабабларга кўра, «Пахтакор» - «Металлург» учрашуви 6 майдан 7-санага кўчирилди. Маълумот учун, Ўзбекистон U-23 термаси Қатарга кетиши олдидан Суперлига 5-туридан ўрин олган «Насаф» - «Навбаҳор», «Нефтчи» - «Пахтакор» ва «Металлург» - «Олимпик» ўйинлари қолдирилганди. Вақтида ўтказилмаган 4та учрашувнинг янги муддати кейинроқ маълум қилинади.
ИҚТИБОСЛАР
- Ҳозир ўйинимизни арабча футболга қиёсларсиз балки. Лекин фактлар билан изоҳлаб бераман: ўзим 3 марта шифокорларни майдонга тушишдан қайтардим - бу факт. Иван Бошкович («Сўғдиёна» бош мураббийи).
- Назаримда, бугун майдонга ўйиндан олдиноқ ютқазган каби тушгандекмиз. Александар Стоймирович («Локомотив» мураббийи).
- Тўғриси, Наманганга келган ҳар қандай рақиб ҳимоявий услубни танлайди. Самвел Бабаян («Навбаҳор» бош мураббийи).
- Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак. Бундай вазиятларда ҳар бир футболчи ва мураббий жавобгарликни ўз зиммасига олиши шарт. Илёс Зейтуллаев («Бунёдкор» мураббийи).
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан
харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг
«А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.