АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Санкциялар ва Европанинг 40 фоизини газ ва нефть маҳсулотлари билан таъминлайдиган Россияда бу маҳсулотларни четга чиқариш пасайиб кетганлиги бир қатор мамлакатларда коммунал хизматлар баҳосининг бир неча баробар ошиб кетишига сабаб бўлди.
Февраль ойида Германиядаги 1 ойлик электр ҳақи ўртача 127,78 евро бўлса, августда 469,35 еврога етди. Англияда коммунал хизматлар баҳоси 80 фоизга кўтарилиши (йилига 2500 фунт) тахмин қилинганди. ЕИ аъзолари энергосекторга тушаётган нагрузкани енгиллатиш мақсадида турли чора-тадбирларни ишлаб чиқдилар ва ишлаб чиқмоқдалар. Масалан, Германия уй хўжаликлари, кичик ва ўрта бизнес корхоналарига газ учун 1 ойлик тўловни жорий этиб, уни амалга ошириш учун 96 млрд. евро ажратишни мўлжалламоқда. Британияда электр қуввати учун ягона тўлов тизими ишлаб чиқилмоқда. Бундан ташқари, фуқароларни уйларидаги иситиш мосламаларини бир неча градусга пасайтириш, жамоат жойларида термостатлар, иссиқ сув бериш манбаларини ўчириб қўйишга чорлаб, умумий тежамкорликка эришиш мўлжалланмоқда.
Европа давлатларидаги энергия танқислиги футбол клубларига ҳам ўзининг салбий таъсирини кўрсатмоқда. Жамоалар кириб келаётган қиш фаслидан чиқиб олиш йўлларини изламоқдалар. ОАВ ҳозирги вазиятни сўнгги чорак асрдаги энг мураккаб давр сифатида эътироф этмоқдалар. Энг бадавлат кишилар ҳам ҳозирги шароитга мослашишга уринмоқдалар.
Футболдаги чора-тадбирлар: ўйинлар вақтини ўзгартириш, прожекторлар эвазига тежамкорликка эришиш
Европадаги кўпчилик лигалар стадионларда прожекторлардан иложи борича камроқ фойдаланишга қарор қилдилар. Ареналарни ёритиш регламенти турли лигаларда бир-биридан фарқ қилсада, олий дивизион жамоалариники 1500дан 2500 люкс энергия талаб қилади. УЕФА стандартига кўра, ЕЧЛ учрашувларини қабул қиладиган ареналар ёруғлиги 2000 люксдан юқори бўлиши шарт. Бундеслигадаги минимал ёритилганлик 1600, 2-Бундеслиганики 1200 люкс. Футбол майдонининг ўлчами 7140 кв.м. (105х68). Демак, аренани ёритиш учун 14280000 (7140х200) люмен ёки 150,300 квт. энергия талаб этилади. Стандартга кўра, барча стадионларда прожекторлардан фойдаланилади. Ҳатто учрашув 12:00да бошланса ҳам, прожекторлар ишлайди. Чунки телетасвирлар доимо бир хил бўлиши лозим.
Энди топ-чемпионатлардаги тежамкорлик тадбирлари билан танишамиз.
Италия
«А» серияси мутасаддилари ўйин бўладиган кунларда прожекторлардан фойдаланиш учун 4 соатлик лимит белгиладилар: агар учрашувлар 12:30дан 18:00гача бўлган вақтда бошланса, прожекторларни ўйин бошланишидан 1 соат аввал ёқилади. 18:00дан кейин бошланадиган ўйинларда ёритгичлар 1,5 соат аввал ёқилади. Илгари доимо 1,5 соат аввал ёқиларди. Янги қоида қудратли ёритиш мосламаларидан фойдаланиш вақтини тахминан 25 фоизга камайтиради.
Лоренцо Казини, «А» серияси президенти: «Ҳозирда стадионларни ёритиш зарурати жумладан, VAR тизими ва голни аниқлаш ускуналарининг тўғри ишлаши учун ҳам керак. Шу боис, биз ёритиш тизимидан ўйиндан аввал ва кейин имкон қадар озроқ фойдаланишга интилдик. Бу фақат бошланиши. Биз энергия танқислигидек оғир дамларда бошқаларга ибрат бўлишимиз лозим».
«С» сериясида умуман, барча учрашувларни кундузги вақтларга кўчириб, электр истеъмолини иложи борича камайтиришга қарор қилишди. «Верона» раҳбарияти бу ташаббусни қўллаб-қувватламоқда: ўтган мавсумда стадионнинг энерготаъминоти 450000 еврони ташкил этганди, жорий мавсум ярмига етмай туриб, харажат 900000га яқинлашиб қолди. Лекин «А» сериясида ТВ контрактлар туфайли ўйинни кундузги вақтга кўчиришнинг иложи йўқ.
Германия
Олмон юртида ҳам прожекторлардан фойдаланиш борасида чекловлар жорий этилган. Нюрнберг шаҳар кенгаши стадиондаги чироқлар узоғи билан 21:00га қадар ёнишини белгилаб қўйган. Шу сабабли маҳаллий клуб уй учрашувларини вақтлироқ ўтказмоқда.
10 октябрда бўлиб ўтган «Герта» - «Фрайбург» беллашувида трибуналардаги ёритиш ускуналари ўчириб қўйилди, фақат майдонни ёритилди. «Биз 15:30да бошланадиган ўйинларда бир нечта прожекторларни қисқартирдик. Энди 17:30да бошланадиган ўйинларда буни синаб кўрамиз», - деди «Герта» вакили Маркус Юнг.
Худди Италиядаги каби, Бундеслигада ҳам тежамкорлик йўлидаги чекловларни татбиқ этишнинг иложи йўқ. Чунки айрим ареналар клуб ихтиёрида эмас. Лекин жамоалар ўз имкониятларидан келиб чиққан ҳолда бошқа вариантлардан фойдаланишмоқда.
Лекин муаммолар барибир мавжуд ва анча жиддий. Ҳа, 1 ойга чўзиладиган ЖЧ-2022 турнири клубларга сезиларли тежамкорлик имкониятини беради, аммо ундан кейин ўйинлари ўтказилиши шарт. DFLнинг собиқ директори Андреас Реттиг туб ўзгаришлар вариантини таклиф этди: чемпионатни «Баҳор-куз» тизимига ўтказиш.
«Сиз мартдан декабрь ойигача ўйнайсиз ва прожекторлар, майдон остини ва хоналарни иситиш учун сарфланадиган нефть ва газни тежаб қоласиз», - деди у.
Англия
АПЛ клубларидан тежамкорликка оид бирон-бир расмий баёнот олингани йўқ. Лекин уларга прожекторлар иш вақтини камайтириш хусусида кўрсатма берилгани ҳақида хабар бор. Чемпионшип, 1- ва 2-лигалар тасарруффини ўз зиммасига олган Англия футбол лигаси (EFL) барча жамоалар билан учрашгач, «Мэнсфилд» уй учрашувларини 15:00да эмас, 13:00да бошлайдиган бўлди. Бошқа жамоалар шу каби ўзгаришларни амалга ошириш имкониятларини ўрганишга киришдилар. Бироқ лига уларни шошма,шошарлик билан қарор қабул қилмасликка чақирди. EFLдагилар фикрича, ўйинларни барвақт бошлаш бир қарашда тўғри қарордек туюлади: ўйинларни тўғридан-тўғри эфирга узатишни йўлга қўйиш мумкин (ҳозир 15:00дан 17:00гача бўлган ўйинлар ТВда намойиш этилмайди), аммо иккинчи томондан, чипталар сотуви ва матчдэйдан тушадиган даромаддан жудо бўлинади. Бундан ташқари, жамоа ўйин арафасида меҳмонхонада тунашига тўғри келади. Бу эса қўшимча харажат, якунда тежамкорлик нолга айланади.
Испания
Бироқ ҳамма лигалар янги воқеъликка мослашиш ниятида эмаслар. Масалан, Испанияда энергоресурсларни тежашга оид бирон-бир чора кўрилгани йўқ. Улар пандемиядан ибрат олмоқдалар. Ўшанда ҳукумат футболга ўта кўнгилчанлик қилганди. Чунки айнан футбол учрашувларига йўл олиш кишиларни бирлаштиради ва дунёда юз бераётган нохушликлардан чалғитади.
СОДИҚ СОБИР тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789