Нигоҳ: Викингча экспансия (кенгайиш)

Нигоҳ: Викингча экспансия (кенгайиш)

АПЛда скандинавча шамол тобора кучаймоқда.

Айни пайт деярли барча клублар сафида Скандинавия мамлакатлари (Швеция, Норвегия, Дания ва Финляндия) вакилларини кўриш мумкин. Асосийси, улар охирги ролларда эмаслар, ҳаттоки, етакчи клубларда ҳам. Бунга викингларнинг чемпионатнинг айни босқичига қадар қайд этган статистик кўрсаткичлари далолат.

«Манчестер Сити»

Эрлинг Холанд (Норвегия). «Йиртқич» худди ўтган мавсумда бўлгани каби яна ўз даражасини кўрсатмоқда хотиржам ҳолда. Тўғри, Эрлинг АПЛда гол уриш бўйича ўз рекорди (36та гол)ни янгилаши даргумон, лекин бош тўпурарга аталган совринни яна ўзиники қилишига биров халақит беролмаса керак. Шу ўринда эслатиш керак, Холанд жароҳати туфайли чемпионатнинг 5та ўйинини ўтказиб юборганига қарамай, пойгада пеш­қадамлик қилмоқда. Агар у сафдан чиқмаганида, 5та учрашувда бемалол 5-10та гол урарди катта эҳтимол.

АПЛ-2023|2024даги статистикаси: 23та ўйин (1та учрашувда ўртача 83 дақиқа ҳаракат), 18та гол, 5та ассист

«Арсенал»

Мартин Эдегор (Норвегия). «Канонирлар» сардори яна бир ажойиб мавсумни кучли ритмда давом эттирмоқда. Умуман, Эдегор жамоа либосида 4-мавсумни ўтказмоқда ва бу сафар чемпионликдан умидвор, албатта. Ҳозирдан норвегияликни «Арсенал»нинг жорий чемпионатдаги эҳтимолий муваффақияти асосий ижодкорларидан бири сифатида эътироф этиш мумкин.

АПЛ-2023|2024даги статистикаси: 25та ўйин (1та учрашувда ўртача 88 дақиқа ҳаракат), 6та гол, 7та ассист

«Тоттенхем»

Деян Кулушевски (Швеция). «Шпорлар» швециялик футболчи трансферини «Ювен­тус»дан ўтган ёз сотиб олишди. Деян бунга қадар Лондонда ижара муддатини ўтади. Мана, у учинчи мавсумга келиб, «Тоттенхэм»нинг асосий ўнг қанот вингерига айланди. 

АПЛ-2023|2024даги статистикаси: 26та ўйин (1та учрашувда ўртача 85 дақиқа ҳаракат), 6та гол, 3та ассист

«МЮ»

Расмус Хойлунд (Дания). Ёзда 74 миллион евро (!) эвазига «МЮ» сафини тўлдирган даниялик ҳужумчи аслида АПЛдаги юришини ниҳоятда омадсиз бошлади. Дейлик, чемпионат ўрталаригача «Гол+пас» тизими бўйича бир очко ҳам ишлолмади. Лекин ҳужумчи тўпсиз ҳаракатланиш, тана билан ишлаш ва жарима майдони ичида очилиш борасида чакки кўринмади. Фақат жамоадошлари уни тўп билан таъминлашда оқсашди. Чемпионатнинг иккинчи ярми бошлангани билан эса ҳаммаси ўзгарди: даниялик бирдан «ёрилди» ва ўзи иштирок этган ҳар бир ўйинда гол уришни одатга айлантирди. 

АПЛ-2023|2024даги статистикаси: 20та ўйин (1та учрашувда ўртача 74 дақиқа ҳаракат), 7та гол, 2та ассист

«Ньюкасл»

Александар Исак (Швеция). Тажрибали ҳужумчи жорий мавсум «Ньюкасл» етакчилари қаторида гавдаланмоқда. Швеция миллий жамоаси вакилида биргина муаммо бор - ўйинлар охиригача майдонда бирдек фаоллик кўрсатолмайди. Қолаверса, жароҳат туфайли бир қатор ўйинларни ҳам ўтказиб юборди.

АПЛ-2023|2024даги статистикаси: 20та ўйин (1та учрашувда ўртача 70 дақиқа ҳаракат), 12та гол

«Брентфорд»

Матиас Йенсен (Дания). «Брентфорд» ярим ҳимояси марказида катта ҳажмда иш бажараётган Йенсен жорий мавсум бошланғич таркибдан жой олмоқда ва ўз фаоллиги билан яққол ажралиб турибди.

АПЛ-2023|2024даги статистикаси: 23та ўйин (1та учрашувда ўртача 66 дақиқа ҳаракат), 3та гол, 4та ассист

Кристиан Нергор (Дания). Таянч ярим ҳимоячи, «Брентфорд» сардори. Кристиан шунга яраша, чемпионатнинг деярли барча ўйинларида майдонга тушди. Оддий айтганда, Нергор жамоанинг скандинавиялик энг ёрқин вакили бўлиб турибди.

АПЛ-2023|2024даги статистикаси: 27та ўйин (1та учрашувда ўртача 84 дақиқа ҳаракат), 2та гол, 1та ассист

«Кристал Пэлас»

Йоаким Андерсен (Дания). «Кристал Пэлас» марказий ҳимоячиси жорий мавсум сезиларли даражада қўшди. Андерсенни ҳаттоки, АПЛ-2023|2024нинг энг яхши ҳимоячилари қаторида эътироф этишмоқда. Бинобарин, даниялик футболчи чемпионатда бирор ўйинни ўтказиб юбормади. Қолаверса, у барча учрашувларда бошидан охиригача майдонда ҳаракатланмоқда.

АПЛ-2023|2024даги статистикаси: 28та ўйин (1та учрашувда ўртача 90 дақиқа ҳаракат), 2та гол, 2та ассист

«Ноттингем Форест»

Энтони Эланга (Швеция). «МЮ»дан «Ноттингем Форест»га ўтган вингер дарҳол «ўрмончилар» сафида асосий ролга ўтди. Хуллас, Эланга қисқа вақтда жамоа етакчилари қаторига сурилиб кирди.

АПЛ-2023|2024даги статистикаси: 27та ўйин (1та учрашувда ўртача 68 дақиқа ҳаракат), 5та гол, 7та ассист

«Борнмут»

Филипп Биллинг (Дания). «Борнмут» марказий ярим ҳимоячиси охирги 3 мавсумда таркибнинг ажралмас футболчисига айланган эди. Бироқ ҳозирда ўз позициясини йўқота бошлади. Айниқса, мавсумнинг иккинчи ярмида ишлари орқага кетди.

АПЛ-2023|2024даги статистикаси: 22та ўйин (1та учрашувда ўртача 56 дақиқа ҳаракат), 2та гол, 2та ассист

«Бернли»

Бруун Ларсен (Дания). «Бернли»да ижара муддатини ўтаётган чап қанот ҳимоячиси -   соф захира вакили. Муҳими, Бруун имкониятдан эффектли фойдаланмоқда. Дейлик, жорий мавсум 3та гол урди. Тўғри, у чемпио­нат якунлангач, «Хоффенхайм»га қайтса керак.

АПЛ-2023|2024даги статистикаси: 23та ўйин (1та учрашувда ўртача 27 дақиқа ҳаракат), 3та гол

АПЛ-2023|2024: СКАНДИНАВИЯЛИКЛАР ГУРУҲИ

Оскар Бобб (Норвегия) - «Манчестер Сити»нинг 9та ўйини (ўртача: 19 дақиқа)да 1та гол ва 1та ассист

Кристиан Эриксен (Дания) - «МЮ»нинг 16та ўйини (ўртача: 55 дақиқа)да 1та гол ва 1та ассист

Виктор Линделёф (Швеция) - «МЮ»нинг 18та ўйини (ўртача: 70 дақиқа)да 1та гол ва 1та ассист

Эмиль Крафт (Швеция) - «Ньюкасл»нинг 7та ўйини (ўртача: 15 дақиқа)да иштирок

Робин Ольсен (Швеция) - «Астон Вилла»нинг 1та ўйини (ўртача: 90 дақиқа)да -1та гол

Миккель Дамсгор (Дания) - «Брентфорд»нинг 14та ўйини (ўртача: 25 дақиқа)да 1та ассист

Мадс Роэрслев (Дания) - «Брентфорд»нинг 25та ўйини (ўртача: 59 дақиқа)да 1та гол ва 2та ассист

Маттиас Йоргенсен (Дания) - «Брентфорд»нинг 8та ўйини (ўртача: 68 дақиқа)да иштирок 

Кристоффер Айер (Норвегия) - «Брентфорд»нинг 21та ўйини (ўртача: 60 дақиқа)да 1та гол ва 1та ассист

Сандер Берге (Норвегия) - «Бернли»нинг 27та ўйини (ўртача: 78 дақиқа)да 1та гол, 1та ассист

Хьялмар Экдаль (Швеция) - «Бернли»нинг 6та ўйини (ўртача: 54 дақиқа)да иштирок

Уильям Осула (Дания) - «Шеффилд Юнайтед»нинг 18та ўйини (ўртача: 40 дақиқа)да иштирок

Мадс Андерсен (Дания) - «Лутон»нинг 8та ўйини (ўртача: 50 дақиқа)да 1та гол