Nike ҳам Гринвуддан воз кечди

Nike ҳам Гринвуддан воз кечди

Nike компанияси «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Мейсон Гринвуд билан ҳамкорликни узайтиришдан бош тортди, деб хабар беради Daily Mirror.

Ўтган ҳафта 21 ёшли Гринвуд собиқ севгилисини зўрлаш ва калтаклаш айбловларидан озод қилинди. Бироқ, «Юнайтед» 2022 йил январидан бери машғулотларда иштирок этмаётган Гринвудни дарҳол жамоага қайтаришдан бош тортди. Клуб футболчи борасида фақат ички текширувдан сўнг қарор қабул қилади. Аммо Гринвуднинг шахсий ҳомийси бўлган Nike аллақачон ўз қарорини қабул қилган ва шартномани узайтирмаган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.