Бундеслигада Нкункуга тенг келадигани топилмади

Бундеслигада Нкункуга тенг келадигани топилмади

Бундеслига расмий сайти 2021/22 йилги мавсум якунларига кўра, турнирнинг энг яхши футболчисини эълон қилди.

Унга кўра, «РБ Лейпциг» ярим ҳимоячиси Кристофер Нкунку Бундеслига жорий мавсумининг энг яхши ўйинчиси деб топилди. Франциялик футболчи мухлислар, клублар ва экспертлар ўртасида ўтказилган сўровнома якунларига кўра, ғолиб деб топилган. Нкунку сўровномада Роберт Левандовски («Бавария»), Эрлинг Ҳоланд («Боруссия» Дортмунд) ва Патрик Шикни («Байер») ортда қолдирди. 24 ёшли Нкунку Германия чемпионати якунланган мавсумида 34 ўйинда 20та гол ва 15та ассистга муаллифлик қилган. Доменико Тедеско мураббийлигидаги жамоа турнирни 4-ўринда якунлаб, Чемпионлар лигаси янги мавсумида иштирок этадиган бўлди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.