Саудия Суперкубоги-2024: Яна мағлубият ва тезкор истеъфо

Саудия Суперкубоги-2024: Яна мағлубият ва тезкор истеъфо

«Ал-Наср» Саудия Арабистони суперкубоги финалида чемпион - «Ал-Ҳилол»га яна бас келолмади.

Эътиборлиси, жамоа раҳбарияти 1:4 ҳисобидаги мағлубиятга дарҳол реакция билдириб, бош мураббий Луиш Каштруни истеъфога чиқарди. Португалиялик мутахассис Саудия клуби бошқарувини ўтган йили қўлга олганди. Мағлубиятдан аламзада Криштиану Роналду эса тақдирлаш маросимида иштирок этмади. 39 ёшли юлдуз ўйин тугаши билан кийиниш хонасига кириб кетди.

*** «Ал-Наср» Криштиану Роналдуни ўз сафига қўшиб олганидан буён имкони бор 9та совриндан 8тасини қўлдан чиқарди. Жамоа бу даврда фақат ўртоқлик турнири ҳисобланган Араб ЧЛда ғалаба нашидасини сурди. Иккинчи томондан, Роналду «Ал-Наср»нинг 66та ўйинида 60та гол ва 16та ассист қайд этди.

*** Криштиану Роналду («Ал-Наср») клуб миқёсидаги 32-финалда иштирок этиб, 10-марта мағлубиятга юз тутди. Яна бир факт: 39 ёшли португалиялик кетма-кет 23 мавсумдан буён гол урмоқда. У ушбу серияни «Спортинг»да бошлаганди.

17 август

АЛ-НАСР - АЛ-ҲИЛОЛ - 1:4 (1:0)

Абха. «Шаҳзода Султон бин Абдулазиз» стадиони.

Бош ҳакам: Артур Соареш (Португалия).

Голлар: Роналду (44) - Милинкович-Савич (55), Митрович (63, 69), Малком (72).

Ал-Наср: Крепски, Султон ал Ғаннам, Теллес, Ляпорт, ал Ҳайбарий (Мухтор Али, 75), Талиска (ал Нажоий, 75), Роналду, Мане, Яҳё (Ғариб, 26), Отавио, Лажами.

Ал-Ҳилол: Буну, Кулибали, Лоди (ал Шаҳроний, 79), Рубен Невеш, Милинкович-Савич, Салим ал Довсарий, Ричард, Митрович, Малком (Канно, 79),  Абдулҳамид, Тамбактий.

Саудия арабистони суперкубогининг барча Ғолиблари :

Ал-Ҳилол - 5 марта

Ал-Наср - 2 марта

Ал-Иттиҳод - 1 марта

Ал-Фотиҳ - 1 марта

Ал-Шабаб - 1 марта

Ал-Аҳли - 1 марта

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.