АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Марокаш футболи айни пайт ўзининг энг юқори чўққисида.
«Атлас шерлари» яқинда ЖЧ ярим финалига чиққан Африканинг илк вакили бўлишди, қитъа ЧЛ кубоги ҳам ҳозир Касабланкада. Қолаверса, Марокаш тарихда 3-марта Клублар ўртасидаги ЖЧга мезбонлик қилади. Фаолиятини 1989 йили «Видад»да бошлаган Нуриддин Найбет 3 мавсумдан сўнг клубнинг Африкани забт этишига катта ҳисса қўшганди. 1999/2000 йиллар мавсумида эса марокашлик ҳимоячи худди Аргентина миллий жамоасининг амалдаги бош мураббийи Лионель Скалони каби «Депортиво»нинг Испания Ла Лигасида ягона чемпионликни расмийлаштиришига кўмаклашди. Клублар ўртасидаги ЖЧ-2022га қуръа ташлаш маросимида фахрий меҳмон сифатида қатнашган Найбет энди «Видад»дан янада жиддийроқ натижа кутмоқда. У ФИФА расмий сайтига берган интервьюсида эртага (1 февраль) бошланадиган Клублар ўртасидаги ЖЧда «Реал» тўхтатилиши мумкинлиги, араб клуби умидлари ва Марокаш термасининг Қатар мундиалида кўрсатган қаҳрамонлиги ҳақида гапирди.
- Нуриддин, аввало, Марокаш миллий жамоасининг ЖЧ-2022даги иштирокига тўхталсангиз...
- Нафақат Марокаш, балки бутун Африка учун афсонавий мундиал! Ахир жамоамиз барча чақирувларга баралла жавоб бериб, ярим финал довонини забт этди. Албатта, бундай ютуқ замирида узлуксиз ва машаққатли меҳнат бор. Хуллас, энди футболимиз билан фахрланишга ҳақлимиз. Нафақат биз, африкаликлар ва араблар ҳам.
- Ҳозир Марокаш футболи атрофида катта шов-шув бор. ЖЧ-2022 воқеликлари ва «Видад»нинг охирги ютуқлари клублар мундиали муҳитига қандай таъсир кўрсатади, сизнингча?
- Бу турнир мавжуд кўтаринкиликнинг давомига сабаб бўлиши керак. Ўйлайманки, «Видад» Африка клублар футболи юқори чўққисига бежиз чиқмагани ва миллий жамоамизнинг ЖЧдаги иштироки тасодиф эмаслигини исботлай олади. Умуман, мамлакатимиздаги ҳозирги футбол муҳити барча иштирокчиларга қўшимча мотивация беради. Эҳтимолки, якунда нафақат «Видад», балки бутун Марокаш футболининг яна бир ижобий маънодаги шовқин-суронини кўрармиз... Албатта, мамлакат футболидаги ижобий кайфият бўлажак турнирда ҳам ўз аксини топиши ва келгусида янада йирик муваффақиятларга замин яратишидан умидворман. Ишончим комил, барча жамоалар Марокашга чиройли футбол кўрсатиш учун келади. Айниқса, «Видад»дан яхши натижа кутяпман, яна «Ал-Аҳли» ва «Ал-Ҳилол»дан ҳам. Бу клублар мусобақада араб футболи сўзини баралла айтиши шарт.
- Қатарда Марокаш термаси муваффақиятини бутун араб дунёси ўзгача нишонлаганини кўрдик. Энди 3та йирик дружина - «Видад», «Ал-Аҳли» ҳамда «Ал-Ҳилол» Клублар ўртасидаги ЖЧда араб футболи шарафини ҳимоя қилади. Хўш, сизнингча, араб футболида ўзини яна бир бора танитиш имконияти қандай?
- Албатта, турнирда 3та араб клуби қатнашишидан хурсандман. «Ал-Ҳилол» ва «Ал-Аҳли» - бой тарихга эга улкан жамоалар. Марокашлик сифатида ҳар икки клубга ҳурматимиз жуда баланд. Ўйлайманки, мисрликлар ҳам, саудияликлар ҳам «Видад» каби бўлажак турнирга катта иштиёқда келишади ва ўз ўйинлари билан араб футболининг ҳақиқий сифатини намойиш қилишади.
- Тушунарлики, «Реал» - бош фаворит. Сизнингча, мадридликлар чемпион бўлишадими ёки бошқа бирор иштирокчи Европа монополиясига чек қўяди? Умуман, қайси клуб шундай миссияни бажаришга қодир?
- Ҳа, охирги йилларда бу турнирда Европа гегемонияси кузатилгани рост. Клублар ўртасидаги ЖЧ Марокашда учинчи марта меҳмон бўлмоқда, шундай экан, бу сафар араб клубларидан бирини лоақал финалда кўришни хоҳлардим. Дейлик, «Видад»да мезбонлик фактори бор - маҳаллий мухлислар жамоани мислсиз даражада қўллаб-қувватлашларига ишонаман ва бу футболчиларга ижобий таъсир кўрсатади, албатта. Иккинчи томондан, тан олиш керак, «Мадрид» - улкан футбол империяси. Бу жамоа бутун дунё бўйлаб етарли мухлисларга эга, жумладан, Марокашда ҳам. Нима бўлишидан қатъий назар, испанларни енгиш керак. Йўқ, «Реал»га нисбатан қандайдир хусумат сақламайман, аксинча, уни қаттиқ ҳурмат қиламан. Лекин турнирда бошқа клуб ғолиб чиқишини истайман. Соврин арабларга насиб этса, нур устига аъло нур...
- Фаолиятингизнинг бошланғич қисмида айнан «Видад»да муваффақиятли даврни бошдан ўтказгансиз. Ўша пайтдан қолган энг ёрқин хотираларни эсга олсангиз...
- «Видад» мен учун худди онадек. Бинобарин, Нуриддин Найбетни айни шу клуб нафақат футболчи, балки инсон сифатида шакллантирди. Футбол йўлидаги муваффақиятларим ҳам, топган бор ҳурматим ҳам «Видад», унинг мухлислари ва марокашликларга тегишли. Ёрқин хотираларга келсак, 1992 йили Африка Чемпионлар Лигаси финалида Суданнинг «Ал-Ҳилол» клубини енгганимиз бутун фаолиятимдаги севимли лаҳзазардан биридир. Бу Марокаш футболи учун клуб миқёсида қитъа даражасидаги биринчи чемпионлик эди. Умуман, ўша пайт мамлакатимиз клублари учун Африка турнирларида қатнашишнинг ўзи катта натижа ҳисобланган. Ҳамон эсимда, финалнинг иккинчи ўйинини ўз майдонимизда ўтказган ва кубокни қирол Муҳаммад VI (ўша пайтда шаҳзода эди) олдида бошимиз узра баланд кўтаргандик. Бунақаси бир умр эсдан чиқмайди.
- «Видад»нинг Африка клуб футболи чўққисига қайтгани шахсан сизни нечоғли руҳлантирди?
- Катта жамоаларда кўтарилиш ва пасайиш даврлари кузатилиши табиий ҳол. Ҳамиша шон-шуҳрат ва муваффақият баробарида совринсизлик йиллари ҳам бўлади. Хусусан, «Видад» талаб даражасида ўйнамаган, Марокашда ҳам, Африка фронтида ҳам соврин ютолмаган даврларни кўрдик. Муҳими, севимли жамоам охирги йилларда қаддини анча кўтариб олди, янада кучлироқ бўлиб қайтди. Бу - клубда мавжуд бирдамлик ва режали иш тизими самараси. Жамоа учун энг мураккаб даврда ҳам ундан асло юз ўгирмаган жонкуяр мухлисларнинг ҳозирги муваффақиятдаги ролини алоҳида таъкидлаш ва олқишлаш керак.
- Сизнингча, «Видад» бўлажак турнирда нимадан умид қилиши мумкин?
- Шахсий фикримча, «Видад» финал довонини забт этишга тайёр. Фурсатдан фойдаланиб, турнирни 3-марта Марокашга бергани учун ФИФАга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Бу мамлакатимизнинг муҳим футбол тадбирларини қабул қилишга қодирлигидан далолат.
- «Видад» мухлисларидан қандай фаоллик кутяпсиз?
- Клуб Марокаш ташқарисида ҳам жуда кўп мухлисларга эга. Улар ҳар доим катта ўйинларга нисбатан кучли иштиёқларини баралла намойиш этадилар. Шундай экан, турнир Марокашда нафақат сифатли футбол, балки таъсирчан мухлислик маданияти ҳам борлигини кўрсатишидан умидворман. Гап нафақат футбол, балки жамоалар, мухлислар ва юртимизга келадиган барча меҳмонларни муносиб кутиб олиш, уларга чинакам меҳмондўстлик кўрсатишда, албатта.
МУҲАММАДХОН тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789