ОЧЛ, 2-тур: «Насаф» барибир «Насаф»да ёки  Қаршиликлар гуруҳ пешқадами

ОЧЛ, 2-тур: «Насаф» барибир «Насаф»да ёки  Қаршиликлар гуруҳ пешқадами

Сизга яхши маълумки, кеча ОЧЛ  "В" гуруҳида ҳам 2-тур ўйинлари ўтказилади.

Хусусан, «Насаф» Қаршида «Ас-Садд» клубини қабул қилди ва ишончли, чиройли ғалабани тантана қилди. Айтиш жоизки, Қатар жамоасига қарши ўйинда Рўзиқул Бердиев шогирдлари ҳар томонлама жозибали ўйин кўрсата олишди ва ҳақли тарзда гуруҳ пешқадамлигини мутақкамлашди. 
Айтганча, 85-дақиқага келиб меҳмонларнинг ягона голига ҳамммуаллифлик қилган Акром Афиф майдондан четлатилди.
Алал оқибат, «Насаф» ОЧЛда ўзига хос ва мос тарзда дастлабки икки ғалабадан кейин 6 очко билан "B" гуруҳида пешқадамликни сақлаб қолди. БААнинг «Шаржа»си эса  «Ал-Файсали»ни мағлуб этиб, 4 очко билан 2-ўринда бормоқда.

ОЧЛ. В гуруҳи. 2-тур.

«НАСАФ» – «АС-САДД» (Қатар) – 3:1

Бош ҳакам: Алиризо Фағони (Эрон)

Голлар: Суҳроб Нуруллоев 29, Азизбек Амонов 46, 58 – Ҳуҳи 83.

«Насаф»: 35.Абдувоҳид Неъматов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 7.Акмал Мозговой, 9.Жавоҳир Сидиқов (70.Жамбули Жигаури, 66), 17.Суҳроб Нуруллоев, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев (8.Зафармурод Абдираҳматов, 46), 34.Шерзод Насруллаев, 77.Ойбек Бозоров, 88.Марко Станоевич (18.Баҳром Абдураҳимов, 71), 92.Умарбек Эшмуродов, 99.Азизбек Амонов.

«Ас-Садд»: 22.Машъал Баршам, 5.Тариқ Салмон, 6.Пауло Сильва Отавио, 7.Муҳаммад Ваад, 9.Юсуф Абдуризо (11.Бағдод Бунеджа, 46), 10.Ҳасан Ал-Ҳайдос (8.Али Асад, 60), 15.Булаем Ҳуҳи, 19.Гонсало Хименес Плата, 51.Акром Афиф, 70.Мусааб Хидир (55.Амин Ҳазбави, 46), 88.Андрес Вилья Матеус.

Четлатиш: Акром Афиф, 85.

ШАРЖА – АЛ-ФАЙСАЛИ – 1:0

Гол: Мусса Марега, 20.