Илёс Зейтуллаев: “Суперлигада жон сақлаб қолиш хоҳиши устун келди”
"Олимпик" - "Бунёдкор" ўртасидаги Суперлиганинг 25-тур учрашувидан (0:1) сўнг меҳмонлар устози Илёс Зейтуллаев матбуот анжуманида иштирок этди.
Осиё Чемпионлар лигаси биринчи саралаш босқичи доирасида ОКМК ўз майдонида Уммоннинг «Ал-Сиб» жамоасини қабул қилди.
Мазкур ўйинда «кончилар» кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Аслида эса олмалиқликларга осон бўлмади. Тўғри ОКМК бутун ўйин давомида ўйинни назорат қилишди, кўплаб голга тортадиган вазиятларни яратишди, лекин меҳмонларнинг кам сонли ҳужумлари ҳам анча хавфли чиқди. Фақатгина уларда имкониятларни якунлайдиган футболчи топилмади. Мезбонлардан Мартин Боакеда 2-3та ўта қулай вазиятлар бўлди, аммо ҳужумчи уларни голга айлантиролмади. Умуман олганда италиялик форвард бугунги ўйинни жуда бўш ўтказди. Боз устига асабийлашиши ўзига қимматга тушди ва сал қолса жамоасини оғир аҳволда қолдирарди. Иккинчи бўлимда - 10 дақиқа орасида иккита сариқ карточка олиб, майдондан четлатилди. Ягона голни эса Санжар Турсуновнинг бурчак зарбасидан сўнг, рақиб қайтарган тўпга биринчи бўлиб етиб келган Хуршид Ғиёсов киритди. Унинг голи Қосимов шогирдларини кейинги босқичга олиб чиқди. Навбатдаги босқичда ОКМК Қатарнинг «Ал-Араби» жамоаси билан сафарда куч синашади. Эслатиб ўтамиз, «Навбаҳор» клуби ҳам плей-офф босқичида айнан Қатар клуби меҳмони бўлади. Наманганликларнинг рақиби «Ал-Вакра». Ҳар икки ўйин 22 август куни ўтказилади.
Шунингдек, босқичнинг яна бир қарама-қаршилигида БААнинг «Шабаб Ал-Аҳли» жамоаси Иорданиянинг «Ал-Виҳдат»ини қабул қилди ва йирик ҳисобда ғалабага эришди. Биламизки, амирликлар клубида ҳамбртимиз Азиз Ғаниев ўйнайди. Учрашувда Азиз жаримадан унумли фойдаланиб, ҳисобни очди ва шундан кейин унинг жамоаси ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.
ЎЙИНДАН ОЛДИНГИ ФИКРЛАР:
Миржалол ҚОСИМОВ (ОКМК клуби бош мураббийи): - Узоқ кутилган кун етиб келди. Осиё Чемпионлар лигасининг ҳавоси бошқача. Бўлажак ўйинга тайёрмиз. Мақсадимиз - кейинги босқичга йўл олиш. Рақиб тўғрисида етарлича маълумот йиғилди. «Ал-Сиб»нинг ўйинларини кўриб чиқдим. Жамоа яхши ҳимояланади ва тезкор ҳужумга ўта олади. Ҳатто 95-96-дақиқаларда гол уриб, ғалабани ўз томонига оғдириб кетган ўйинлари ҳам бўлган. Бу футбол. Йигитларимизга ишонаман. Вазиятлардан камроқ хато қилиб, кўпроқ унумли фойдаланиш керак. Эртанги ўйин битта баҳсдан иборат. Шундай экан, фақат ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз.
Жорван ВИЕЙРА («Ал-Сиб» клуби бош мураббийи): - Ўзбекистонга учинчи марта келишим. Илк бор Малайзия, сўнгра Қувайт термалари билан ташриф буюрганман, мана энди «Ал-Сиб» билан келдим. Эртага осон ўйин бўлмайди. Иккала жамоа ҳам майдонда бор кучини беради. Фақат Тошкентдан Олмалиқгача бироз масофа борлиги ноқулай бўлмоқда. Ҳар бир жамоа сафарга чиқса, ўша ерга яқин ҳудудга ўрнашишга ҳаракат қилади. Аммо бизга келган маълумотларга кўра, Олмалиқда яхши меҳмонхона йўқ экан. Лекин жамоа инфратузилмасини ривожлантирмоқда экан. Футбол шундай ривожланиб боряпдики, ҳар қандай жамоа ҳар бир рақибни ўрганмоқда. Фақат, ҳозир рақибимиз исмларини санамоқчи эмасман. Агар айтсам, сиримни очган бўламан. Барчаси яшил майдонда ҳал бўлади.
ҒАРБ МИНТАҚАСИ (БИРИНЧИ РАУНД)
ОКМК - «АЛ-СИБ» (Уммон) - 1:0 (0:0)
15 август. Олмалиқ. ОКМК спорт мажмуаси. 7077 томошабин.
Ҳакамлар: Ҳанна Ҳаттаб, Али Аҳмад, Муҳаммад Каззаз, Ферас Тавил (Сурия).
Гол: Хуршид Ғиёсов (47).
ОКМК: 1.Ботирали Эргашев, 3.Сардор Раҳмонов, 5.Анзур Исмоилов, 7.Дилшод Аҳмадалиев (20.Ислом Тўхтахўжаев, 81), 8.Абдулла Абдуллаев, 9.Рубен Санчес, 17.Санжар Турсунов (15.Ойбек Рустамов, 90+3), 88.Сияваш Хақназарий (14.Миржаҳон Мираҳмадов, 82), 22.Шоҳруҳ Гадоев, 10.Хуршид Ғиёсов (29.Виталий Денисов, 90+3), 27.Мартин Боакье.
«Ал-Сиб»: 1.Аҳмад Фараж, 6.Аҳмад ал Хамиси, 7.Зоҳир Сулаймон (21.Иссом Ҳамис, 76), 9.Абдулазиз Ҳумаид, 13.Муҳаммад ал Мусалами, 18.Муҳсин Солиҳ, 17.Али Сулаймон, 22.Ҳассан Аҳмад (8.Маруан Тааиб, 82), 24.Тамим Хайтам, 27.Муҳаммад ал Фарси, 90.Язид Салим.
Огоҳлантиришлар: Анзур Исмоилов (33), Мартин Боакье (62), Дилшод Аҳмадалиев (81) - Жорван Виейра (27), Язид Салим (83), Аҳмад ал Хамиси (90+4).
Четлатиш: Мартин Боакье (73, 2-сариқ карточка).
Назоратчи: Исмоил Сафири (Эрон).
Комиссар: Айман Муҳаммад Сауд Ҳорун (Иордания).
Маҳаллий медиа офицер: Акмал Раҳматов.
Маҳаллий бош координатор: Зоҳиржон Акрамхонов.
ҒАРБ МИНТАҚАСИ
БИРИНЧИ РАУНД
15 август
«ШАРЖА» (БАА) - «БАШУНДХАРА КИНГЗ» (Бангладеш) - 2:0 (1:0)
Голлар: Луанзиньо (45Қ3, 71).
«ШАБАБ АЛ-АҲЛИ» (БАА) - «АЛ-ВИҲДАТ» (Иордания) - 3:0 (0:0)
Голлар: Азиз Ғаниев (57), Ренан (65), Мунас Даббур (86).
«Шабаб Ал-Аҳли»: Мажид Носир, Саид Сулаймон (Абдулазиз Ҳусайн, 90), Муҳаммад Марзуқ, Ренан, Юсуф Жабер, Яҳё ал Гассани, Азиз Ғаниев, Тариқ Аҳмад, Мунас Даббур (Лука Миливоевич, 89), Игорь Хесус, Юрий Сезар (Абдалла Суҳайл, 77).
ПЛЕЙ-ОФФ БОСҚИЧИ
22 август (сешанба)
«АЛ-ВАКРА» (Қатар) - «НАВБАҲОР»
«ТРАКТОРСОЗИ» (Эрон) - «ШАРЖА»
«АЛ-НАСР» (С.Арабистони) - «ШАБАБ АЛ-АҲЛИ»
«АЛ-АРАБИ» (Қатар) - ОКМК
ШАРҚ МИНТАҚАСИ
БИРИНЧИ РАУНД
15 август
«ГОНКОНГ РЕЙНЖЕРС» (Гонконг) - «ХАЙФОН» (Вьетнам) - 1:4 (1:0, 0:1, 0:3)
Голлар: Канда (41) - Туан Ан Нгуен (88), Иури Мамуте (108, 116), Мартин Ло (111).
Фойдаланилмаган пенальти: Иури Мамуте (87, Х.).
16 август
«ЛИ МАН» (Гонконг) - «БАЛИ ЮНАЙТЕД» (Индонезия)
ПЛЕЙ-ОФФ БОСҚИЧИ
22 август (сешанба)
«ИНЧХОН ЮНАЙТЕД» (Ж.Корея) - «ХАЙФОН»
«УРАВА РЕД ДАЙМОНДС» (Япония) - «ЛИ МАН» Ғ «БАЛИ»
«ЧЖЭЦЗЯН ГРИНТАУН» (Хитой) - «ФК ПОРТ» (Таиланд)
«ШАНХАЙ ПОРТ» (Хитой) - «ПАТХУМ ЮНАЙТЕД» (Таиланд)
ЎЙИНДАН КЕЙИНГИ ФИКРЛАР:
Миржалол ҚОСИМОВ (ОКМК клуби бош мураббийи): - Энг муҳими кейинги босқичга йўл олдик. Асосий мақсадимизга яна бир қадам ташладик. Нима бўлганида ҳам ғалаба қозондик, лекин ўйин давомида хатоларга йўл қўйдик. Масалан, қизил карточка барча режаларимизни бузиб юборишига сал қолди. Рақиб ҳақида гапирадиган бўлсам, улар «сюрприз» тақдим этишмади. Боакье биринчи сариқ карточкасини нега олганлигини тушунолмадим. Ўша вазиятда, у ақллироқ ҳаракат қилса бўларди. Ҳужумчи гол урмаса, у ёмон ўйнади дегани эмас. Тўғри, у бугун бир нечта хавфли вазиятлардан унумли фойдалана олмади, лекин жамоавий ўйинга катта ҳисса қўшди. Захирадан майдонга тушганлар эса, аста-секинлик билан жамоавий ўйинга киришиб кетишмоқда. Ислом Тўхтахўжаевда жароҳат бор эди ва шу сабабдан у ҳозирги кунда камроқ ўйин амалиётига эга бўлмоқда.
Жорван ВИЕЙРА («Ал-Сиб» клуби бош мураббийи): - Ўзингиз кўрганингиздек, футболда ўйинни назорат қилиш, ғалабани таъминламайди. Биз ўйинни назорат қилдик, лекин рақиб дарвозасига йўл топа олмадик. Рақиб бир киши кам бўлиб қолганидан сўнг кўпроқ ҳужум қилишимиз керак эди. Йигитлар қўлидан келган барча нарсани қилишди. Афсуски, Қатарга бориш ва «Ал-Араби»га қарши ўйнаш ниятимиз амалга ошмади. Рақибимизни кейинги босқичга йўл олгани билан табриклайман. Биз бугун тактик томонлама рақибдан енгилдик. Захирадан майдонга тушган футболчилар ҳам ҳар доим ҳам ўйин темпига мослашиб кета олишмайди. Менга ўтган йили Ўзбекистондан таклиф бўлди. Айнан қайси жамоа таклиф берганини айтиш нотўғри. Биз молиявий масалалар бўйича келиша олмадик. Мен Ўзбекистонга кўп маротаба келганман ва яна бир ташриф буюришни истайман.
Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.
"Олимпик" - "Бунёдкор" ўртасидаги Суперлиганинг 25-тур учрашувидан (0:1) сўнг меҳмонлар устози Илёс Зейтуллаев матбуот анжуманида иштирок этди.
«Манчестер Юнайтед» қишда марказий ярим ҳимоячи билан шартнома имзоламоқчи.
Неймар тиззасидан олган жароҳатидан сўнг футболчилик фаолиятини якунламоқчи бўлганини тан олди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789