ОЧЛ, 4-тур:  «Насаф»да дуранг,  «Навбаҳор»да эса яна ғалаба!

ОЧЛ, 4-тур:  «Насаф»да дуранг,  «Навбаҳор»да эса яна ғалаба!

Олдин маълум қилганимиздек, бугун Осиё Чемпионлар лигаси 4-тури доирасида «Насаф» ўз майдонида «Шаржа»ни қабул қилди.

Айтиш жоизки бугун ҳам худди Шаржадаги ўйин каби Бердиев шогирдларидан омад юз угирди. Зотан, учрашувнинг 8-дақиқасида мезбонлар ҳисобни очиши мумкин эди, аммо Жигаурининг пеналтидан йўллаган зарбасини рақиб посбони қайтариб қолди. 16-дақиқада эса Марега жамоасининг биринчи ҳужумини голга айлантирди – 1:0.
Қаршиликлар 2-бўлимнинг 81-дақиқасига келибгина ҳисобни тенглаштиришди. Абдираҳматовнинг узатмасини Матеус Лима Крус голга айлантириб, Қаршидаги стадионни ларзага келтирди – 1:1. Сўнгги дақиқаларда амирликлар дарвозабони ва Алибек Давронов майдондан четлатилган бўлса-да, ҳисоб бошқа ўзгармади.

Шундай қилиб, «Шаржа» 8 очко билан 1-ўринда қолди, «Насаф» 7 очко билан 2-ўринда бормоқда.
Самвел Бабаян шогидлари эса ОЧЛдаги ўйинларда кетма-кет 3-ғалабани тантана қилиб, ҳисоблароидаги очколар сонини 10 тага етказиб олишди. 
Голбан бошлаб берган чиройли голлар сериясини, Остон Ўрунов "дубли" билан даваом эттирди. Вакилларимизнинг ҳар учала голи ҳам турнинг энг чиройли голлари сирасига киритиш мумкин. 
Алал оқибат Ҳиндистонда зафар қучган "Ал-Ҳилол" билан "Навбаҳор" 10 осчкодан тўплаб туришиб, "плей-офф" сари катта қадам ташлашди.  

НАСАФ – ШАРЖА - 1:1 

6 ноябрь. Қарши. "Марказий" стадиони. 19:00

Голлар: Матеус Лима (Зафармурод Абдираҳматов) 81' – Мусса Марега 16'

Гол урилмаган пенальти: Жамбули Жигаури 8' (дарвозабон)

Бош ҳакам: Муҳаммад Ҳолид Ал Ҳоиш (Саудия Арабистони)

Ёрдамчи ҳакамлар: Ҳалаф Заид Ал Шаммари, Ёсир Абдуллоҳ Алсултон (иккаласи Саудия Арабистони)

Захира ҳаками: Шукри Ҳусайн Алҳунфуш (Саудия Арабистони)

VAR: Абдулло Дҳафер Ал Шеҳри (Саудия Арабистони)

AVAR: Иброҳим Абдуллоҳ Ал Даҳил (Саудия Арабистони)

Назоратчи: Квон Жонг Чул (Жанубий Корея)

Комиссар: Ҳамид Моменирохи (Эрон Ислом Республикаси)

"Насаф": 35.Абдувоҳид Неъматов, 2.Алибек Давронов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев (8.Зафармурод Абдираҳматов, 46), 7.Акмал Мозговой, 17.Суҳроб Нуруллоев, 18.Баҳром Абдураҳимов (9.Жавоҳир Сидиқов, 46), 34.Шерзод Насруллаев (19.Матеус Лима, 71), 70.Жамбули Жигаури (88.Марко Станоевич, 46), 77.Ойбек Бозоров, 92.Умарбек Эшмуродов (с), 99.Азизбек Амонов (10.Андрес Чавес, 71).

 Захира: 13.Адҳамжон Мусулмонов, 21.Дониёржон Нарзуллаев, 25.Бекжон Раҳматов, 32.Зафар Ҳакимов, 36.Азизжон Ахроров.

"Шаржа": 40.Одил Алҳосани (с), 7.Кайо Фернандеш, 8.Муҳаммад Абдулбосит (14.Ҳолид Бавазир, 90+9), 11.Муҳаммад Фирас (6.Мажид Иброҳим, 69), 13.Салим Султон (25.Саид Алкааби, 88), 18.Абдалла Алалави, 19.Ҳолид Иброҳим, 22.Маркус Винисиус, 24.Мажид Рашид, 30.Усмон Камара (12.Себастян Тальябу, 90+9), 91.Мусса Марега (26.Дарвиш Муҳаммад, 88).

Захира: 1.Ҳолид Тавид, 3.Алҳасан Солиҳ, 15.Абдулазиз Салим, 16.Ҳамад Фаҳад, 17.Дҳари Фаҳад, 23.Салим Солиҳ, 77.Халифа Сеумбаиж.

Огоҳлантиришлар: Шерзод Насруллаев (29), Зафармурод Абдираҳматов (50), Алибек Давронов (60), Муҳаммад Абдулбосит (73), Абдалла Алалави  (79).

Четлатишлар: Одил Алҳосани (85), Алибек Давронов (90+2).

navb-nasaf2023sharja.jpg

"НАССАЖИ МАЗАНДАРАН" - "НАВБАҲОР"- 1:3

Голлар: Игор Голбан 7', Остон Ўрунов 21', 46', Моҳаммад Реза Азади 68'

"Нассажи Мазандаран": 1 . Моҳаммад Рашид Мазаҳери, 3 . Ваҳид Моҳаммадзадеҳ, 4. Амир Жанмалеки, 55. Мерсад Сеифи, 8. Фаршид Эсмаэили (22. Ноно 53'), 88. Эсмаэил Бабаэи, 96 . Моҳаммадреза Аббаси, 5. Саэид Ҳоламалибеиги, 6. Меҳрдад Абди (11. Маҳмуд Ҳаэд Раҳмати 85'), 10. Ҳусеин Замеҳран (81. Ариа Барзегар 64'), 9. Моҳаммад Реза Азади.

Захира: 50. Амирҳоссеин Самдалири, 99. Алаа Аббас, 70. Амирҳусеин Мажори, 80. Ҳассан Эмдади, 77. Эҳсан Ҳусеини, 66. Моҳаммадреза Меҳдизадеҳ, 29. Моҳаммадреза Тораби, 84. Амирреза Резапоур, 44. Комеил Ҳорбани.

"Навбаҳор": 1. Ўткир Юсупов, 5. Милош Милович, 6. Иброҳим Йўлдошев, 7. Остон Ўрунов, 10. Жамшид Искандеров (4. Азим Ахмедов 88'), 13. Филипп Иванович, 14. Жамшид Болтабоев, 17. Аброр Исмоилов (19. Дониёр Абдуманнопов 78'), 21. Темурхўжа Абдухолиқов (77. Асадбек Собиржонов 78'), 22. Игорь Голбан, 23. Йован Жокич.

Захира: 12. Игнатий Нестеров, 20. Музаффар Мўминов, 27. Шахбоз Жўрабеков, 31. Лука Чермель, 91. Тома Табатадзе, 98. Даврон Олимжонов.

Огоҳлантиришлар: Филипп Иванович 73', Жамшид Болтабоев 90+4'

"МУМБАЙ СИТИ"  – "АЛ ҲИЛОЛ" 0:2