ОЧЛ, 6-тур: Энди навбат "Пахтакор"га: Уларда 2 йўл бор ва...

ОЧЛ, 6-тур: Энди навбат "Пахтакор"га: Уларда 2 йўл бор ва...

Тан олиш керак ОЧЛдаги кечаги баҳслар натижаларини катта ҳаяжон билан кутиб олдик.

Шукрки, "Навбаҳор" ва айниқса "Насаф" учун ҳаммаси биз учун ижобий тарзда якунланди. Шундай қилиб, "Навбаҳор" "Мумбай Сити" майдонидаги ғалаба эвазига 13 очко билан энг яхши 2-ўрин соҳиби сифатида нимчорак финалга йўл олмоқда.
"Насаф" эса "Ал- Садд" майдонидаги дуранг эвазига 11 очко билан гуруҳ ғолиби сифатида нимчорак финалга йўл олмоқда.
Энди навбат амалдаги чемпионимиз "Шерларга".  Зотан, "Пахтакор" гуруҳдан чиқиш учун кутаётган 3 та ўйиндан ҳозирча 2 таси - тошкентликлар учун кўнглидагидек натижалар билан якунланди:  "Шаржа" , "Ал-Садд" ва "Персеполис"нинг очко йўқотиши…
Ҳозирча ҳаммаси Ўзбекистоннинг нимчорак финалда илк марта 3 та жамоа билан мусобақани давом эттиришига қараб кетмоқда. Энди бугун Максим Шацких шогирдлари эса нима қилиб бўлса ҳам, эртага ўз мухлислари қаршисида "Ал Файҳа"ни мағлуб этиши шарт ва зарур.
Чунончи, чемпионимизнинг плей-оффга чиқиши учун 2 йўл бор: 
- Жамоа «Ал Файҳа»ни мағлуб этиши ва «Персеполис» «Ад Дуҳайл» билан баҳсда очко йўқотишини кутиши керак. 
- Ёки «шерлар» Саудия клубини 9та гол фарқи билан ютиб, «Сипоҳон»ни ортда қолдириши керак.

Айтганча, ОЧЛда Ғарб минтақасидаги 5та гуруҳда 2-ўрин эгаларидан энг яхши 3таси 1/8 финалга чиқади ва ҳозирча «Навбаҳор» плей-офф масаласини ҳал қилди.

2-ўрин эгалари: 
1. «Навбаҳор» 6 ўйинда 13 очко (ҳал бўлди)
2. «Сипоҳон» 6 ўйинда 10 очко (+8)
3. «Ас Садд» 6 ўйинда 8 очко (+4)
4. «Персеполис» 5 ўйинда 8 очко (+1)
5. «Пахтакор» 5 ўйинда 7 очко (0)

***
4 декабр (душанба)

ОЧЛ. В гуруҳи. 6-тур

«АС-САДД» - «НАСАФ»- 2:2

Голлар: Матеус Урибе 6, Бағдод Бунижаҳ 90+3 – Жамбули Жигаури 83, 90.

«Ас-Садд»: 22.Машъал Баршам, 2.Педро Коррея, 5.Тариқ Салмон, 6.Пауло Силва, 7.Муҳаммад Ваад Албаяти, 10.Ҳасан Ал Ҳайдос, 11.Боғдод Бунеджа, 16.Буалем Ҳуки, 51.Акром Афиф, 55.Амин Ҳазбави, 88.Андрес Вилья.

«Насаф»: 35.Абдувоҳид Неъматов, 2.Алибек Давронов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 7.Акмал Мозговой, 9.Жавоҳир Сидиқов (8.Зафармурод Абдираҳматов,46), 17.Суҳроб Нуруллоев (99.Азизбек Амонов, 46), 19.Матеус Лима (, 70.Жамбули Жигаури,66), 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 34.Шерзод Насруллаев, 77.Ойбек Бозоров, 88.Марко Станоевич (18.Баҳром Абдураҳимов, 46).

АЛ-ФАЙСАЛИ – ШАРЖА – 2:1

Голлар: Розиқ Муҳаммад 90, Камерги 90+7 – Муҳаммад Фирас 34.

Четлатиш – Мажид Рашид (Ш), 90+1.

***
D гуруҳи. 6-тур

«МУМБАЙ СИТИ» - «НАВБАҲОР» -1:2

Голлар: Абдуносир Ал-Ҳайати 15 – Жамшид Искандеров 29, Йован Жокич 45+3.

«Мумбай Сити»: 13.Муҳаммад Наваз, 2.Раҳул Беке, 4.Тири, 6.Викрам Партап, 8.Йоел Ван Ниф, 18.Ростин Гриффитс (5.Меҳтаб Сингҳ, 64), 23.Абдинасир Эл Ҳайати, 24.Грег Стюарт, 30.Хорхе Перейра, 31.Акаш Мишра, 45.Лаленгмавиа.

«Навбаҳор»: 1.Ўткир Юсупов, 4.Азимжон Аҳмедов, 5.Милош Милович, 10.Жамшид Искандеров, 14.Жамшид Болтабоев, 17.Аброрбек Исмоилов, 22.Игорь Голбан, 23.Йован Жокич, 31.Лука Чермель, 77.Асадбек Собиржонов, 91.Тома Табатадзе.

АЛ-ҲИЛОЛ – НАССАЖИ МОЗАНДАРОН – 2:1

Голлар: Оливейра 4, Ад-Довсари 54 – Раҳмати 77.