ОЧЛ, 2-тур: ОКМК «Эйр Форс»га мағлуб бўлиб, гуруҳда сўнгги ўринда қолди

ОЧЛ, 2-тур:  ОКМК «Эйр Форс»га мағлуб бўлиб, гуруҳда сўнгги ўринда қолди

Сизга яхши маълумки, бугун Осиё Чемпионлар лигаси 2-тури доирасида ОКМК ўз майдонида «Эйр Форс» клубини қабул қилди.

Олмалиқдаги ўйинда Ироқ вице-чемпиони 2-дақиқадаёқ Шоҳруҳ Гадоевнинг хато пасидан сўнг ҳисобни очган бўлса, 47-дақиқада Санжар Турсуновнинг автоголи эвазига ҳисобдаги фарқ иккитага етди – 0:2. 
2-бўлимнинг 81-дақиқасига келиб мезбонларнинг эронлик легионери Сиёвуш Ҳақназарий фарқни қисқартирди, аммо жамоасини мағлубиятдан қутқара олмади – 1:2.
Шундай қилибОЧЛда ўзининг бош мураббий сифатида 50-ўйинини ўтказган М.Қосимов шогирдлари кетма-кет икки турда ҳам мағлубиятга учраб, "С" гуруҳида сўнгги ўринда бормоқда. 
«Эйр Форс» эса 4 очко билан ҳозирча 1-ўринга кўтарилди. «Сепахон» ва «Ал-Иттиҳод» ўртасидаги гуруҳдаги иккинчи ўйин ҳам бугун бўлиб ўтади.

ОЧЛ. 2-тур
ОКМК – ЭЙР ФОРС (ИРОҚ) – 1:2
Ҳакам: Абдулраҳмон Иброҳим (Қатар)
Голлар: Сиёвуш Ҳақназарий 81 – Али Жасим 2, Санжар Турсунов (автогол) 47.
«Эйр Форс»: 20. Муҳаммад Ҳамид, 2. Жаит Маруфи, 8. Ибраҳим Байеш, 10. Али Жасим, 13. Франко Атчоу (16. Шиҳаб Раззақ, 90), 18. Франко Абого, 19. Муҳаммад Қосим, 25. Саад Абдуламир, 40. Бакарий Н`дайе, 44. Ҳаммуд Машаан, 48. Руслан Ҳаноон
ОКМК: 25. Валижон Раҳимов, 3. Сардор Раҳмонов (Баҳтиёр Қосимов, 90), 7. Дилшод Аҳмадалиев, 9. Рубен Санчеc (Акром Комилов, 70), 10. Хуршид Ғиёсов, 14. Миржаҳон Мираҳмадов (Мартин Боакье, 46), 15. Ойбек Рустамов, 17. Санжар Турсунов (4.Миржамол Қосимов, 71) 20. Ислом Тўхтахўжаев, 22. Шоҳрух Гадоев (Муҳаммаданас Ҳасанов, 90+3) 88. Сиёвуш Хақназарий