ОДДИЙ МУХЛИСДАН ЭНГ  МУВАФФАҚИЯТЛИ ПРЕЗИДЕНТ

ОДДИЙ МУХЛИСДАН ЭНГ  МУВАФФАҚИЯТЛИ ПРЕЗИДЕНТ

2012 йили журналист Тьяго Рек «Санта-Крус»нинг «Гремио»га қарши уй учрашувини трибунада клубнинг ягона мухлиси сифатида кузатганди.

Мезбонлар ўша учрашувни 1:4 ҳисобида бой беришган. Рек эса бир неча йилдан сўнг севимли клуби тизимида иш бошлади. 2018 йилга келиб, «Санта-Крус» штат чемпионатида ғолиб чиқди. 2020 йили эса Рек жамоа президенти ролида уни Бразилия кубоги турнирига олиб чиқди. 107 йил бадалига биринчи марта!