Ок-2022 (U-23): Иродани тоблаган синов

Ок-2022 (U-23): Иродани тоблаган синов

Мана, Тошкент ва Қаршида Ташкиллаштирилган U-23 тоифасидаги Осиё кубогининг чорак финал баҳслари ҳам ортда қолди.

Қувонарлиси, кучли тўртликка кирган жамоалар орасида Темур Кападзе бошқарувидаги Ўзбекистон олимпия термаси ҳам бор. Тўғри, вакилларимиз илк «плей-офф»да анча тер тўкишди. Асосийси, жамоа иродаси жиддий синовларга дош берадиган даражада тобланаётгани кўзга ташланди.

Кутилганидек, Ироқ термасига қарши ўйин Темур Кападзе шогирдлари учун анча мураккаб тус олди. Хусусан, 13-дақиқадаёқ жамоамиз дарвозабони Абдувоҳид Неъматовнинг майдондан четлаштирилиши ва рақиб пенальтидан ҳисобни очгани вазиятни янада оғирлаштирди. Қувонтирадиган томони, Ўзбекистон термаси майдонда камчилик бўлиб қолганига қарамай, ўйин бобида устунликка эришди ва якунда ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. Айтиш мумкинки, драматик ўйинда футболчиларимиз иродаси чин маънода тобланди. Биринчи бўлим охирида Жасур Жалолиддинов 11 метрли жарима зарбасини голга айлантирган бўлса, 50-дақиқада ёшларимиз томонидан уюштирилган ажойиб ҳужум Ҳусайн Аммарнинг автоголи билан якунланди - 2:1. Бироқ ироқликлар ҳисобни тенглаштириш уддасидан чиқишди, барибир. Рақибнинг иккинчи голида Владимир Назаровнинг нотўғри позиция танлагани қимматга тушди. 

Ҳисоб 2:2га етгач ҳам, олимпиячиларимиз масалани ўйиннинг ўзида ҳал қилишга уринишди. Фақат қатор ҳужумларда футболчиларга озгина аниқлик етишмади. Хуллас, якунда ярим финал чиптаси тақдирига пенальтилар серияси орқали ойдинлик киритилди. Бунда омад вакилларимизга кулиб боқди - Ўзбекистон термаси ярим финалда!

Чорак финалнинг қолган ўйинларига келсак, австралияликлар ягона автогол эвазига «туркманча юриш»га чек қўйишди. «Шарқ классикаси» (Ж.Корея - Япония)да эса ёш «самурайлар» 3:0 ҳисобида ғалаба қозониб, жамоамизнинг ярим финалдаги рақибига айланишди. Шунингдек, С.Арабистони термаси вьетнамликлар енгишда катта муаммога дуч келгани йўқ - 2:0. 

* «Пахтакор» стадионида ўйинни 32700 мухлис кузатиб борди. Бу турнир учун рекорд кўрсаткичдир. Бунга қадар Қатар - Ўзбекистон ўйинига 29754 мухлис ташриф буюрганди.

Ўзбекистон - Ироқ ўйини статистикаси

Ўзбекистон                                          Ироқ

56 фоиз                     Тўп назорати    44 фоиз

14                              Зарба                          16

2                                Аниқ зарба                5

5                                Бурчак зарбаси         3

428                            Узатма                                   342

20                               Қоидабузарлик                     17

 

11 июнь

АВСТРАЛИЯ - ТУРКМАНИСТОН - 1:0 (0:0)

Тошкент. «Бунёдкор» стадиони. 247 томошабин.

Бош ҳакам: Салмон Фалаҳий (Қатар).

Голлар: Ораз Оразов (74-авт.).

 

ЎЗБЕКИСТОН - ИРОҚ - 2:2 (1:1, 1:1, 0:0, 0:0)

Тошкент. «Пахтакор» стадиони. 32700 томошабин.

Бош ҳакам: Муҳаммад ал Ҳойш (С.Арабистони).

Голлар: Жасур Жалолиддинов (45}5-пен.), Ҳусайн Аммар (50-авт.) - Рамазон Жума (19-пен.), Аммар Ғолиб (68).

Пенальтилар серияси - 3:2

Мерчас Солиҳ (гол) - Отабек Жўрақўзиев (гол) - 1:1

Аҳмад Наим (гол) - Муҳаммадқодир Ҳамроалиев (дарвозабон) - 2:1

Рамазон Жума (устун) - Аббос Файзуллаев (гол) - 2:2

Муамел Оғайл (дарвозабон) - Абдурауф Бўриев (гол) - 2:3

Ҳасан Абдулкарим (ноаниқ) - 2:3

Ўзбекистон: 1. Абдувоҳид Неъматов, 3. Достон Турсунов, 5. Муҳаммадқодир Ҳамроалиев, 7. Ҳожимат Эркинов (11. Отабек Жўрақўзиев, 111), 

9. Улуғбек Ҳошимов (20. Руслан Жиянов, 62), 10. Жасур Жалолиддинов (14. Аббос 

Файзуллаев, 79), 13. Элдор Бегимов (2. Саид­азамат Мирсаидов, 62), 17. Диёр Холматов 

(12. Владимир Назаров, 15), 18. Алибек 

Давронов, 19. Ҳусайн Норчаев (22. Алишер Одилов, 111), 23. Абдурауф Бўриев.

Ироқ: 22. Ҳассан Ҳуссайн, 3. Аҳмад ал Ришаве (17. Матҳам Ваад, 87), 4. Ҳусайн Аммар (23. Аҳмад Наим, 118), 8. Моамел Оғайл, 9. Рамазон Жума, 13. Али ал Рубайи (21. Аммар Ғолиб, 65), 

14. Мерчас Солиҳ, 15. Муҳаммад Гурайбави, 

16. Мунтаҳир Абдуламир (10. Ҳасан Абдулкарим, 52), 19. Ҳасан Матрук, 20. Александр Гориа (11. Мунтаҳир Муҳаммад, 46).

Огоҳлантиришлар: Алибек Давронов (95) - Александр Гориа (24), Ҳасан Матрук (26), 

Моамел Оғайл (28).

Четлатиш: Абдувоҳид Неъматов (13, Ў.).

 

Мирослав Соукуп (Ироқ U-23 терма жамоаси бош мураббийи): - Аввало, Ўзбекистон термасини ғалаба билан табриклайман. Тушунинг, ўйинда ҳеч нарса қилмадик. Қизил карточка ва пенальтини мен ёки қайсидир шогирдим эмас, VAR белгилади. Фаолиятимда биринчи марта тошлар остида ўйнадик. Йигитларимиз чигалёзди машқларини ҳам бажаролмадилар. Мураббийлар захира ўриндиғидан чиқолмадилар. Сабаби - мухлислар биз томон тошлар улоқтиришди. ОФКга саволим бор: бу нормал ҳолатми? Кечирасиз-у, ўйин тўхтатилиши керак эди. Учрашувнинг ўзи ҳақида фикр билдирмоқчи эмасман. Бу мен учун Ироқ термаси бошқарувидаги сўнгги ўйин бўлди. Шартномам якунига етди. Натижа эмас, қандай енгилганимиздан хафаман. Мухлислар ҳаддан ортиқ босим ўтказишди. Бу адолатдан эмас. Аслида жароҳатланишдан чўчимай, хавфсиз ва бемалол ўйнашимиз керак эди. Провакацион ҳаракат? Қайтараман, мусобақада VAR бор, ҳакам ундан фойдаланади. Нимадан норозисиз? Ҳакам тўғри қарор қабул қилганди. Агар сиз меҳмонда ўйнасангиз ва футболчиларингиз тошлар остида қолишса, ўйин давом этишини истармидингиз? ОФК ва ҳакам бунинг чорасини топиши, ўйин тўхтатилиши шарт эди...

Темур Кападзе (Ўзбекистон U-23 термажамоаси бош мураббийи): - Аввало, халқимизни ғалаба билан табриклайман. Мухлислар бизни охиригача қўллашди. Қизил карточка кутилмаган ҳолат, албатта. 10 киши бўлиб қолганимиз катта қийинчилик туғдирди. Муҳими, йигитлар руҳан синиб қолишмади, бунинг учун уларга раҳмат. Асосийси, ғалаба қозондик. Ярим финалда қайси жамоа рақиб бўлишини хоҳлайман? Япония термаси жуда кучли, Жанубий Корея жамоаси ҳам. Шундан экан, қай бири кучлироқ бўлса, ўша билан тўқнаш келамиз.

Ўйин тартиби борасида футболчиларга ҳар доим тушунтириш берилади. Лекин ҳаммада турли руҳият, психология... Йигитлар майдонга жанговар руҳда тушишади. Ўша вазиятда дарвозабонимиз фойдамизга жарима зарбаси ишлаб олиши мумкин эди. Бу ҳам катта сабоқ. Неъматов жамоамизда етакчилардан бири ҳисобланади. Унинг тажрибасини инобатга олсак, бу катта йўқотиш, албатта. Лекин жамоада 23 нафар футболчи бор. Албатта, кеча пенальти тепиш устида ҳам ишлагандик. Бунгача шогирдларимга ҳар қандай вазиятга тушиб қолишимиз мумкинлиги, барчасига тайёр туриш кераклигини уқтирганман. Тўғри, тезкор қизил карточка озроқ ҳаяжонга солди, лекин бундай вазиятга ҳам тайёрланган эдик.

Жасур Жалолиддинов (Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ярим ҳимоячиси): - Стадиондаги муҳитни таърифлашга тил ожиз. Худди Европа ЧЛда ўйнагандек бўлдик. Қизил карточка катта таъсир кўрсатди. Айнан шундай ўйинлар орқали тажриба оширамиз. Бизни ажойиб тарзда қўллаб-қувватлаган мухлисларга яна бир бора раҳмат.

Владимир Назаров (Ўзбекистон U-23 терма жамоаси дарвозабони): - Пенальтилар сериясида ҳар доим кучлиман! 1-2та зарбани бартараф этишга ишончим комил эди. Жамоадошларим ҳам менга доимо ишонишади, уларга раҳмат!

 

12 июнь 

Ж.КОРЕЯ - ЯПОНИЯ - 0:3 (0:1)

Тошкент. «Пахтакор» стадиони. 529 томошабин.

Бош ҳакам: Ханна Ҳаттоб (Сурия).

Голлар: Юито Сузуки (22, 80), Мао Хасоя (65).

Япония: Зион Сузуки, Рику Ханда, Сейя Баба, Рихито Ямамото (Даики Матсуока, 86), Жоэл Фужита, Сёта Фужио (Такаши Учино, 74), Коки Саито (Кеин Сато, 46), Мао Хосоя (Курю Мацуки, 86), Хижири Като, Юито Сузуки (Таика Накашима, 88), Анри Часе.

 

САУДИЯ АРАБИСТОНИ - ВЬЕТНАМ - 2:0 (1:0)

Тошкент. «Локомотив» стадиони. 685 томошабин.

Бош ҳакам: Юсуке Араки (Япония).

Голлар: Мотайб Саад (41), Фирас Тариқ (65).

Саудия Арабистони: Наваф Алақидий, Халифа Одил, Ҳассан ал Тамбактий, Айман Яҳё (Зиёд Алоҳаний, 70), Ҳамид Абдулла, Фирас Тариқ (Абдулла Радиф, 83), Мотайб Саад, Ҳамад Турки Туҳайфан, Авад Ҳайдар, Ҳусайн Аҳмад (Муҳаммад Маран, 90}3), Ҳайтам Асирий (Аҳмад ал Гамди, 71).

Четлатиш: Куан Ван Чуан (78, В.).

Энг ачинарли томони, учрашув давомида мухлислар ҳакамлар ва рақиб футболчиларидан норози бўлиб, майдонга турли буюмлар улоқтиришди. Ёмон тарафи, бунинг оқибатида Ўзбекистонлик фотограф ва хорижлик оператор жароҳатлангани айтилмоқда. Championat.asia сайти аниқлаган маълумотга қараганда, энди Ўзбекистон термасининг ярим финал ўйинида стадионга мухлислар қўйилмайди. Қолаверса, жарима чораси қўлланилиши эҳтимоли катта.

 

МУНОСАБАТ

Ироқ матбуоти ўйиндан сўнг чехиялик мураббий Мирослав Соукупни кескин тан­қид остига олди. «Соукуп жамоаси 98 дақиқа давомида бир киши кўп бўлиб ўйнаб, имкониятдан фойдаланолмади. Чунки мураббий биринчи бўлимда керакли тактика қўллай олмади. Рақиб дарвозабони майдондан четлатилгач, олдинга ташланиш ўрнига ўйин ҳимоявий тактика бўйича давом эттирилди. Соукуп «овертайм»да ҳам ҳимояни мустаҳкамлашга қаратилган ўзгаришларни амалга ошириб, ажаблантирди. Ваҳоланки, ҳужумкор Хиран Аҳмадни майдонга тушириши мумкин эди. Рақиб устози аксинча, ҳужумга янги кучларни ташлаб, ўйин тақдирини эртароқ ҳал этишга уринди. Ўзбекистон термаси бир киши кам бўлиб қолганига қарамай, техник, жисмоний ва руҳий жиҳатдан устунликка эришди», - дейилади мақолалардан бирида.

 

ЯРИМ ФИНАЛ

15 июнь (чоршанба)

18:00 АВСТРАЛИЯ - С.АРАБИСТОНИ

21:00 ЎЗБЕКИСТОН - ЯПОНИЯ

 

3-ЎРИН УЧУН

18 июнь (шанба)

 

ФИНАЛ

19 июнь (якшанба)

 

ТЎПУРАРлар:

Юито Сузуки (Япония) - 3та

Суфанат Муеанта (Таиланд) - 3та

Чо Ён Вук (Ж.Корея) - 3та

Улуғбек Ҳошимов (Ўзбекистон) - 2та...

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.