ОК-2023: Австралия билан бир гуруҳдамиз!

ОК-2023: Австралия билан бир гуруҳдамиз!

Бугун, 11 май куни Қатар пойтахти Доха шаҳрида Осиё кубоги-2023 баҳсларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

ФИФА президенти Жанни Инфантино, ОФК раҳбари Шайх Салмон Иброҳим қатнашган тадбирда ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов, Ўзбекистон миллий жамоаси собиқ футболчиси, Осиёнинг икки карра энг яхши ўйинчиси Сервер Жепаров, миллий жамоа бош мураббийи Сречко Катанец ҳам иштирок этди. Ўзбекистон қуръа ташлаш олдидан 2-саватчадан жой олганди. Қуръага кўра, Ўзбекистон миллий жамоаси «В» гуруҳидан ўрин олиб, Австралия, Сурия ва Ҳиндистон билан ўйнайдиган бўлди. Океанияликлар Осиё кубоги-2019 чоракфиналида Ўзбекистонни пенальтилар сериясида турнирдан чиқариб юборишганди. Катанец шогирдларида мағлубият учун реванш олиш имконияти бўлади. Турнирнинг очилиш ўйини Қатар ва Ливан ўртасида бўлиб ўтади.

Осиё кубоги-2023 қуръа якунлари: Барча гуруҳлар билан танишинг:

«A» ГУРУҲИ

1. Қатар

2. Хитой

3. Тожикистон

4. Ливан

«B» ГУРУҲИ

1. Австралия

2. Ўзбекистон

3. Сурия

4. Ҳиндистон

«C» ГУРУҲИ

1. Эрон

2. БАА

3. Гонконг

4. Фаластин

«D» ГУРУҲИ

1. Япония

2. Индонезия

3. Ироқ

4. Вьетнам

«E» ГУРУҲИ

1. Жанубий Корея

2. Малайзия

3. Иордания

4. Баҳрайн

«F» ГУРУҲИ

1. Саудия Арабистони

2. Таиланд

3. Қирғизистон

4. Уммон

Маълумот учун, Осиё кубоги-2023 2024 йилга кўчирилган бўлиб, Қатардаги 8та стадион мезбонлик қилади. Гуруҳдан 1-2-ўрин соҳиблари тўғридан-тўғри нимчоракфиналга йўлланма олади. Шунингдек, 6та гуруҳда энг яхши натижа қайд этган 3-ўриндаги 4та жамоа ҳам плей-оффга йўл олади. Турнир 12 январдан 10 февралга қадар бўлиб ўтади. Гуруҳ босқичи 12-29 январь кунлари, 1/8 финал 31 январь, 1-2 февраль кунлари, чоракфинал 4-5 февралда, яримфинал 7-8 февраль кунлари, финал эса 10 февралда бўлиб ўтади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.