ОК (U-20)-2023: ОК-2019 нимчорак финалига жавоб!

ОК (U-20)-2023: ОК-2019 нимчорак финалига жавоб!

Равшан Ҳайдаров бошқарувидаги Ўзбекистон ёшлар термаси австралия­ликларга қарши баҳсда ҳар томонлама устун кўринди ва якунда пенальтилар серияси воситасида Индонезия-2023 мундиали (U-20) йўлланмасини ўз томонига оғдирди.

Эсингиздами, Осиё кубоги-2019 финал раундига Эктор Купер бошқарувида борган миллий жамоамиз нимчорак финалда Австралия термасига пенальтилар серияси бўйича аламли тарзда ютқазганди. U-20 жамоаси ғалабасини ўша мағлубият учун реванш ўрнида қабул қилсак ҳам бўлади қайсидир маънода.

Ўйин шарҳига батафсил тўхталиш шарт эмас. Бинобарин, кўпчилик ҳаммасини катта ҳаяжон билан кузатгани аниқ. Фақат эътироф ўрнида айтиш керак, Равшан Ҳайдаров шогирдлари вақтнинг катта қисмида устунликка эришишди. Шунга мувофиқ, вакилларимиз барчасини пенальтилар сериясигача ҳал этишлари ҳеч гап эмасди. Дейлик, ёш «соккерузлар»га асло тинчлик бермаган Аббос Файзуллаевнинг бир ўзи камида 2та гол уришга жуда яқин келди. Айниқса, Пўлатхўжа Холдорхоновнинг 71-дақиқадаги заргарона узатмасидан сўнг ҳисобни очиш учун яққол вазият юзага келди, фақат жамоа дирижёрининг зарбасига аниқлик етишмади. 77-дақиқада Габриэль Попович томонидан урилган гол эса бутун «Бунёдкор» стадиони устидан қуйилган совуқ «душ» бўлди гўё. Яхшиямки, «Насаф» вакили Зафармурод Абдураҳматов тезда бунга кучли зарба билан жавоб берди - 1:1. 

«Овертайм»да ҳам йигитларимиз асло бўшашишгани йўқ, тўғри, меҳмонлар охирида Отабек Боймуродовни яна бир бора ожиз қолдиришга уриниб кўришди. Якунда пенальтилар серияси ва ёқимли ғалаба! Австралия термаси дарвозабони Жек Варшавски ҳар бир зарбадан олдин футболчиларимизга босим ўтказишни ўйлади, лекин йигитларимиз унинг ҳаракатларига мукаммал ижро билан жавоб беришди. Охирида «соккеруз» етакчиси Адриан Сегечич киперимиз нигоҳларига дош беролмадими, дарвоза тўсинини нишонга олди. Ҳал қилувчи зарбани голга айлантирган Умарали Раҳмоналиев эса барчаси Аллоҳдан эканлигига ишора қилди. Ҳа, чиндан ҳам, шундай. Насиб экан, Ҳайдаровнинг ёқимтой дружинаси Индонезия сафари ҳуқуқини қўлга киритди.   

* Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 8-марта чорак финалда ўйнади ва 5-марта ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди. Эслатма вакилларимиз 2003, 2009, 2013 ва 2015 йиллар U-20 тоифасидаги ЖЧда иштирок этишган (жумладан, 2013 ва 2015 йиллар мундиал чорак финалида ҳам ўйнашган).

11 март

ЎЗБЕКИСТОН - АВСТРАЛИЯ - 1:1 (0:0)

Пенальтилар серияси - 5:4

Тошкент. «Бунёдкор» стадиони. 33494 томошабин.

Бош ҳакам: Аммар Маҳфуд (Баҳрайн).

Голлар: Зафармурод Абдураҳматов (79) - Габриэль Попович (77).

Пенальтилар серияси

Нектариос Триантис (гол) - Аббос Файзуллаев (гол) - 1:1

Арчи Гудвин (гол) - Пўлатхўжа Холдорхонов (гол) - 2:2

Жошуа Роулинс (гол) - Нодир Абдураззоқов (гол) - 3:3

Александар Бадолато (гол) - Маҳмуд 

Маҳамаджонов (гол) - 4:4

Адриан Сегечич (тўсин) - Умарали Раҳмоналиев (гол) - 4:5

Ўзбекистон: 21. Отабек Боймуродов, 3. Абдуқодир Ҳусанов, 6. Жаҳонгир Ўрозов, 7. Пўлатхўжа Холдорхонов, 8. Беҳруз Асқаров (4. Абу-бакр Ашуров, 113), 10. Умарали Раҳмоналиев, 13. Зафармурод Абдураҳматов (2. Иззатулло Пўлатов, 94), 14. Аббос Файзуллаев, 15. Диёр Ортиқбоев (17. Нодир Абдураззоқов, 118), 

20. Маҳмуд Маҳамаджонов, 22. Шерзод Эсанов (11. Шаҳриёр Жабборов, 64).

Австралия: 1. Жек Варшавски, 2. Жошуа Роу-линс, 3. Нектариос Триантис, 4. Крис Доннелл (16. Жейк Гердвуд-Райx, 102), 7. Бернардо Оли-вейра (17. Эйдан Симмонс, 61; 22. Жин Рис, 99), 8. Алессандро Лопане (19. Арчи Гудвин, 90+2), 9. Габриэль Попович (11. Рафаэль Родригес, 102), 10. Адриан Сегечич, 13. Панаше Маданья, 

15. Жозеф Форд, 21. Жед Дрю (20. Александар Бадолато, 61).

Огоҳлантиришлар: Нектариос Триантис (45), Александар Бадолато (90+3, А.).

Назоратчи: Субҳиддин Моҳд (Малайзия).

Комиссар: Си Ту Вин (Мьянма).

Ўйиндан кейинги фикрлар:

Тревор Морган (Австралия термаси бош мураббийи): - Биринчи навбатда, бутун Ўзбекистонни табриклайман. Бугунги ўйинимиздан ҳафсалам пир бўлди. Натижа биз кутгандек эмас ва ЖЧдан четда қолдик. Аниққи, мухлислар билан тўлиб-тошган трибуналар таъсири ҳам бор, аммо бу - футбол. Шунча мухлис қаршисида ўйнаш - катта мактаб. Умуман, мусобақада характер кўрсата олдик, жамоамиз шу жиҳатдан анча ўсди. Ташкилотчилик ёмон эмас, фақат машғулотлар майдонлари билан муаммолар кузатилди. 

Равшан Ҳайдаров (Ўзбекистон термаси бош мураббийи): - Аввало, мухлисларни орзиқиб кутилган ЖЧ йўлланмаси қўлга киритилгани билан табриклайман. Матонатли баҳсда борлари бериб, жиддий курашда устун келган йигитларга ҳам раҳмат. Австралия термасига қарши танлаган тактика ва режамиз иш берди, менимча. Футболчиларда характер бор, уларнинг шундай ажойиб муҳитда ўзларида куч топа олишгани таҳсинга сазовор. ЖЧга чиқдик, лекин ҳали олдинга қараб юришимиз лозим. Насиб экан, иккинчи жамоани ЖЧга олиб чиқдим. 2015 йилги йигитлар ўша пайтнинг энг кучли иқтидорлари бўлишган. Ҳозиргилар ҳам шундай таснифга эгалар. Фарқи, штабимиз катта тажрибага эга эмасди. Ҳозир шу тажриба қўл келиб, режалар асосида олиб борган ишлар эвазига зафар қучдик. Ўшанда ҳам Австралия термасини енггандик. 

5 нафар ҳимоячи тушгани билан 3-4-3 схемаси бўйича ҳам ҳаракатландик. Шунинг­дек, прессинг уюштирдик. Ҳа, йигитлар кўп куч сарфлашди. Рақибга қарши режа ишлаб чиққанда, иш беришига амин эдик. Интилганга толе ёр. Пенальтилар сериясига ҳам тайёргарлик кўргандик. Аниқ иш берадиган ўзгаришларни амалга оширишга ҳаракат қилдим. Холдорхонов катта ҳажмда иш бажарди, бироқ ортиқча ҳаракатлар билан ўзини қийнаб қўйди. Тўп назорати бўйича ёмон кўринмадик. Захирадан тушганлар ўйинга яхши киришиб кетишди. Ўйлайманки, ўзгаришларни вақтида амалга оширдик. Албатта, бу ёшда руҳий тайёргарлик муҳим. Бу борада алоҳида ишлаймиз. Терма жамоага танланган йигитлар ҳар томонлама кучли бўлишлари шарт. Ички муҳит ҳам катта роль ўйнади. Бизда ҳаммаси ажойиб.

Аббос Файзуллаев (Ўзбекистон термаси ярим ҳимоячиси): - Халқимизни ғалаба билан табриклайман. ЖЧ учун 2 йил ишладик. Бу йўлда қийинчиликлар кўрдик, муҳими, самараси ҳам чиқди. Рақибни яхши ўрганганимиз, бошқача тактика қўллаганимиз иш берди. Минимум вазифа бажарилди. Мақсад — Осиё чемпиони бўлиш. Бу бизга мотивация беради. 

 

11 март

ЭРОН - ИРОҚ - 0:1 (0:0)

Тошкент. «Жар» стадиони. 178 томошабин.

Бош ҳакам: Назми Назаруддин (Малайзия).

Захира ҳаками: Аҳрол Рисқуллаев (Ўзбекистон).

Гол: Али Жассим (90+1).

 

Ж.КОРЕЯ - ХИТОЙ - 3:1 (0:0, 1:1, 2:0, 0:0)

Тошкент. «Жар» стадиони. 

Бош ҳакам: Яҳё ал Мулла (БАА).

Голлар: Ким Ён Хак (62-пен.), Сун Жин Ён (100), Чхве Сок Хён (105) - Мутелиб Имингари (48).

 

ЯПОНИЯ - ИОРДАНИЯ - 2:0 (0:0)

Тошкент. «Локомотив» стадиони.

Бош ҳакам: Мажид ал Шамроний (С.Арабистони).

Голлар: Сакамото (54), Кумата (70).

 

ЯРИМ ФИНАЛ

15 март (чоршанба)

15:00 ИРОҚ - ЯПОНИЯ 

19:00 ЎЗБЕКИСТОН - Ж.КОРЕЯ

 

ФИНАЛ

18 март (шанба). Соат 19:00

 

Тўпурарлар:

Кумата (Япония) - 4та

Сун Жин Ён (Ж.Корея) - 2та

Сегечич (Австралия) - 2та

Ҳазбави (Эрон) - 2та...

 

ЖЧ-2023 (U-20) қуръаси қачон?

Ўзбекистон ёшлар термаси жорий йил Индонезияда бўлиб ўтадиган U-20 тоифасидаги ЖЧ йўлланмасини нақд қилгач, «Футболиум» канали муаллифи Алишер Никимбаев дарҳол турнир қуръасига боғлиқ маълумотларни бўлишди: «Индонезия мундиалига 31 март куни мамлакатнинг Бали оролида қуръа ташланади. ФИФА бу сафар жамоаларни саватчаларга ажратишда ўзгача йўлдан борди: иштирокчи мамлакатларнинг ушбу ёш тоифасидаги терма жамоаси сўнгги 5та мусобақада қайд этган натижалар балл кўринишида ҳисобланади. Бунда ўз қитъасида чемпионликка эришган жамоалар (АҚШ, Сенегал, Англия, Янги Зеландия, Бразилия ва Осиё чемпиони) қўшимча баллга эга бўлади. Айни пайт иштирокчи жамоалар тўплаган очколар ва саватчалар таркиби қуйидагича:

1-саватча

Индонезия - 0 (мезбон)

Уругвай - 28,4

АҚШ - 26,8

Франция - 24,2

Сенегал - 24,0

Италия - 21,8

2-саватча

Англия - 21,6

Янги Зеландия - 18,0

Бразилия - 16,8

Эквадор - 15,4

Колумбия - 15,0

Нигерия - 12,4

3-саватча

Ўзбекистон - 6,4

Ироқ - 4,8

Гондурас - 4,2

Фижи - 1,8

Гватемала - 0,6

4-саватча

Дом. Республикаси - 0

Гамбия - 0

Исроил - 0

Словакия - 0

Тунис - 0

Демак, Ўзбекистон термаси 3-саватчадан жой олади ва Гондурас, Фижи ҳамда Гватемала жамоа­лари гуруҳда бизга рақиб бўлмайди. Қуръада 24та жамоа 6та гуруҳга бўлинади. Битта қитъа вакиллари 1та квартетга тушмайди».

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.