ОКМК қишки йиғинни бошлади

ОКМК қишки йиғинни бошлади

«Кончилар» 23 декабрьдан клуб қароргоҳида тўпланиб, янги мавсумга тайёргарликни бошлади.

 ОКМК ФК 2025 йилги дастлабки қишки йиғинини Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида ўтказади. Миржалол Қосимов бошчилигидаги жамоа 17 январьдан 1 февральгача давом этадиган ушбу ўқув-машғулот йиғини доирасида 4 та назорат учрашувида майдонга тушиши режалаштирилган. 

 Ҳозирча олмалиқликларнинг икки рақиби номи маълум бўлиб, ҳар иккиси ҳам Россия вакиллари ҳисобланади. Клуб мутасаддиларининг музокаралари натижасида, Аббосбек Файзуллаев тўп тепаётган ва Россия Премер-лигасининг гранд жамоаларидан бири бўлган «ЦСКА» клуби билан келишувга эришилди. Шунингдек, юқори дивизионга қайтиш арафасида турган «Урал» жамоаси билан ҳам ўртоқлик учрашуви борасида келишув имзоланди. 

 Йиғин доирасида «кончилар» 19 январь куни «ЦСКА» клуби билан тўқнаш келинса, 22 январь куни «Урал» жамоасига қарши баҳс олиб борилади. 

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.