Холанд Мадридга олиб келинади, барибир

Холанд Мадридга олиб келинади, барибир

Мадриднинг «Реал» клуби 2024 йилда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холандни сотиб олмоқчи.

Telefoot хабарига кўра, Мадрид жамоаси норвегиялик ҳужумчини Карим Бенземага ўринбосар сифатида олиб келишмоқчи. «Реал» келаси йили 35 ёшли Бензема билан хайрлашишни режалаштирган. Унинг испан клуби билан шартномаси 2023 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади, аммо мадридликлар келишувни яна бир йилга узайтириш ниятида. Мадрид суперклуби узоқ вақтдан бери Холандни сотиб олишни режалаштирган. Улар Холанднинг шартномасида белгиланган 240 миллион еврони тўлаб, жамоага олиб келиш йўлларини ҳам излашмоқда. Жорий мавсумда Холанд АПЛнинг 28 ўйинида 32та гол урди ва 5та голли узатмани амалга оширди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.