АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
«Реал» клуби ва Германия миллий жамоаси ҳимоячиси Антонио Рюдигер жаҳон чемпионатидаги иштирок учун олган мукофот пулини тўлиқ хайрия ишига йўналтирди
Тўғрироғи, у Сьерра-Леонеда маймоқлик нуқсони билан туғилган 11 нафар боланинг нархи баланд операцияси харажатини ўз зиммасига олди. Қойил, Антонио, ҳимматингга балли!
Туғма маймоқ болаларнинг жарроҳлик амалиёти анча мураккаб ва қиммат ҳам. Айниқса, Сьерра-Леоне каби мамлакатларда бу каби операцияларни кўтаролмайдиган оилалар кўп. Рюдигер шуни инобатга олган ҳолда, аждодлари юртидаги 11 нафар болакай операциясини тўлиқ молиялаштирди. Айтиш керак, маймоқлик нуқсонига вақтида эътибор қаратилмаса, бола бутун умри бўйи қўлтиқтаёқдан фойдаланишга мажбур бўлади. Боз устига, Сьерра-Леонеда туғма маймоқларга муносабат унча яхши эмас. Дейлик, улар кўчада калака остида қолишади кўпинча. Энг ёмони, улғайишгач ҳам, иш топиш масаласида қийналишади.
Антонио Рюдигер ушбу хайрияга қалбан эзилаётгани туфайли қўл урганини яширмади: «Сьерра-Леонеда ёш болалар қандай шароитларда ўсиб-улғаётганларини кўриб, роса қийналяпман. Маймоқ нуқсонини йўқотишга қаратилган жарроҳлик амалиётида оёқ деформацияси шу даражада тузатиладики, бемор бола бир неча ойлик муолажадан кейин ниҳоят, бемалол қадам босиши мумкин. Бемор болаларни шу аснода фаол ижтимоий ҳаётга қайтариш имкони бор. Германияда менга катта имкониятлар берилдики, буларни Сьерра-леонелик кўплаб одамлар ҳаттоки, орзу ҳам қилолмайдилар. Албатта, тақдиримдан миннатдорман ва имтиёзли ҳаётимни талаб даражасида қадрлайман. Кимларгадир ёрдам бериш қўлимиздан келар экан, нега жим туришимиз керак? Ахир муҳтожлар бошини силаш шараф-ку. Умуман, бу охиргиси эмас. Келажакда оилам билан Сьерра-Леонеда яна кўплаб лойиҳаларни амалга оширишни режалаштириб қўйганман».
Антонио Рюдигер 11та операция учун кетадиган жами суммани айтишдан эса бош тортди. Бу ҳам хайрли иш намунаси ва камтарликдир.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789