Даниэле Де Росси – «Рома» бош мураббийи

Даниэле Де Росси – «Рома» бош мураббийи

«Рома» клуби Жозе Моуринио ўрнига янги бош мураббий номини эълон қилди.

Клуб расмий сайти хабарига кўра, жамоанинг собиқ футболчиси Даниэле Де Росси янги бош мураббий этиб тайинланган. Италиялик 40 ёшли мутахассис мавсум якунига қадар – 2024 йилнинг 30 июнигача шартнома имзолаган.

«Уйингга хуш келибсан, Даниэле!», - дейилади клуб хабарида.

Маълумот учун, Де Росси римликлар сафида 616та ўйин ўтказган. Футболчи сифатида у «бўрилар» билан икки марта Италия Кубоги ва бир бор мамлакат Суперкубогини қўлга киритган.

Де Россия 2021 йилнинг март ойида Роберто Манчини бошқарган Италия миллий жамоаси штабига қўшилган ва ўша йилнинг ёзида Италия Евро-2020да ғолиб чиққан. Кейин у 2022 йилнинг октябридан 2023 йилнинг февралигача СПАЛни бошқарганди.