Олимпиада-2024 бурчаги: Кутилганидан ҳам аъло натижа!

Олимпиада-2024 бурчаги: Кутилганидан ҳам аъло натижа!

Жами 13та медаль - 8та олтин, 2та кумуш ва 3та бронза.

Бу бизга олам-олам қувонч бағишлаган ва 11 август куни байроғи туширилган Париж-2024 Олим-пиадасида Ўзбекистон спорт жамоаси қайд этган якуний натижа! Тан олайлик, мусобақа стартидан олдин атлетларимиз 8та олтин медаль ютишларини ўйламагандик, ўйлаган бўлсак ҳам, бунга унча ишонмаганмиз. Амалда Париж-2024 ўйинлари миллий спортимиз тарихига зарҳал ҳарфлар билан битиладиган бўлди. Барчасига раҳмат, Ватан фидойилари!

ОЛИМП ТАРИХИДА РЕКОРД

Париж-2024 ўзбек спорти тарихига энг самарали Олимпиада сифатида кирадиган бўлди. Ҳа, Ўзбекистон делегацияси Рио-2016да ҳам 13та медаль олганди. Бу сафар ўша натижа такрорланди. Фарқи шуки, сифат кескин ошди. 8та олтин медаль - бу Бразилия Олимпиадаси натижасидан 2 ҳисса яхши. 

Ўзбекистон спорт жамоаси Олимпиадада

Атланта-96: 2та медаль (1та кумуш, 1та бронза)

Сидней-2000: 4та медаль (1та олтин, 1та кумуш, 2та бронза)

Афина-2004: 5та медаль (2та олтин, 1та кумуш, 2та бронза)

Пекин-2008: 4та медаль (1та кумуш, 3та бронза)

Лондон 2012: 3та медаль (3та бронза)

Рио-де-Жанейро-2016: 13та медаль (4та олтин, 2та кумуш, 7та бронза)

Токио-2020: 5та медаль (3та олтин, 2та бронза)

Париж-2024: 13та медаль (8та олтин, 2та кумуш, 3та бронза)

 

БОКС ТРИУМФИ

8та олтин медалдан 5таси боксчиларимизга тегишли. Бу билан Ўзбекистон бокс термаси Париж-2024да жамоавий ҳисоб-китоб бўйича 1-ўринни эгаллади. Хитой термаси эса аёллар йўналишида олинган 3та олтин медаль ҳисобига иккинчи бўлди. Умуман, Парижда 15та мамлакат боксчиларига медаль ютиш насиб этди. 

Париж-2024: бокс турнири натижаси

1. Ўзбекистон - 5та олтин

2. Хитой - 3та олтин, 2та кумуш

3. Хитой Тайпейи - 1та олтин, 2та бронза

4. Куба - 1та олтин, 1та бронза

5-7. Жазоир, Ирландия, Украина - 1та олтин

8-9. Франция, Туркия - 2та кумуш, 1та бронза

10-11. Испания, Қозоғистон - 1та кумуш, 1та бронза

12-15. Озарбайжон, Қирғизистон, Мексика, Панама - 1та кумуш

 

УМУМЖАМОА БЎЙИЧА 13-ЎРИН!

Ўзбекистон спорт делегацияси Париж-2024 медаллари ҳисоботи бўйича умумжамоа ҳиссобида 13-ўринни эгаллади. Бу ҳам спортимиз тарихидаги энг юқори натижадир. Бундан олдинги энг юқори натижа Рио-2026да қайд этилганди - 21-ўрин.

Париж-2024: умумжамоа рейтинги

1 АҚШ                     40        44         42      126

2 ХИТОЙ                40        27         24      91

3 ЯПОНИЯ             20        12         13      45

4 АВСТРАЛИЯ     18        19         16      53

5 ФРАНЦИЯ          16        26         22      64

6 НИДЕРЛАНДИЯ           15         7        12          34

7 БУЮК БРИТАНИЯ      14         22      29          65

8 Ж.КОРЕЯ            13        9           10      32

9 ИТАЛИЯ             12        13         15      40

10 ГЕРМАНИЯ      12        13         8        33

11 ЯНГИ ЗЕЛАНДИЯ      10         7        3  20

12 КАНАДА           9          7           11      27

13 ЎЗБЕКИСТОН 8          2           3        13

14 ВЕНГРИЯ          6          7           6        19

15 ИСПАНИЯ        5          4           9        18

 

ПАРИЖ-2024 ҚАҲРАМОНЛАРИ

Олтин медаль

Диёра Келдиёрова (дзюдо)

Улуғбек Рашитов (таэквондо)

Ҳасанбой Дўсматов (бокс)

Асадхўжа Мўйдинхўжаев (бокс)

Лазизбек Муллажонов (бокс)

Разамбек Жамалов (эркин кураш)

Абдумалик Халоков (бокс)

Баҳодир Жалолов (бокс)

Кумуш медаль

Акбар Жўраев (оғир атлетика)

Светлана Осипова (таэквондо)

Бронза медали

Музаффар Тўрабоев (дзюдо)

Алишер Юсупов (дзюдо)

Ғуломжон Абдуллаев (эркин кураш)

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.