«Олимпиакос» илк марта  Еврокубокларда зафар қучди

«Олимпиакос» илк марта  Еврокубокларда зафар қучди

Хабарингиз бор, УЕФАнинг 3-рақамли клублар ўртасидаги турнири ҳисобланган Европа конференциялар лигаси 3- марта ўтказилмоқда.

Жороий йилги финал ўйини Афинада «Олимпиакос» ва «Фиорентина» ўртасида бўлиб ўтди ва асосий вақтида ҳисоб очилмади. 116-дақиқада эса 30 ёшли марокашлик ҳужумчи Айюб ал Кааби греклар учун тарихий голни урди.  
Шу тариқа «Олимпиакос» ўз тарихида ва Греция жамоалари ичида ҳам 1-марта бор еврокубокларда зафар қучди. Флоренция(Италия) клуби эса қаторасига иккинчи йил ушбу турнирнинг финалида мағлуб бўлмоқда. 
Айтганча, греклар устози испаниялик 63 ёшли Хосе Луис Менделибар ўтган мавсумда «Севиля»ни Европа Лигаси ғолибига айлантирганди. 

Конференциялар ЛигасиФинал
29 мая. Афина. "Айя-София". 26842 томошабин.
ОЛИМПИАКОС (Греция ФИОРЕНТИНА (Италия) 1:0 (0:0, 0:0)
Гол: Ал Кааби (116).
Олимпиакос – Цолакис, Родиней, Рецос, Карму, Ортега (Кини, 91), Иборра, Фортунис (Йоветич, 73), Поденсе (Масурас, 105), Шикиню (Андре Орта, 77), Эссе, Ал Кааби (Ал Араби, 120+2).
Фиорентина – Терраччано, Додо, Мартинес Куарта, Миленкович, Бираги (Раниери, 105), Бонавентура (Барак, 82), Мандрагора, Артур (Данкан, 74), Гонсалес (Белтран, 105), Белотти (Нзола, 59), Куаме (Иконе, 82).
Огоҳлантиришлар: Поденсе (28), Куарта (42), Куаме (79), Йоветич (94), Пасхалакис (95), Бираги (99), Ал Кааби (117).