Олимпиячиларимиз Осиё Ўйинлари тарихида 2-бор медални қўлга киритишди

Олимпиячиларимиз Осиё Ўйинлари тарихида 2-бор медални қўлга киритишди

Хабарингиз бор, бугун Осиё Ўйинлари-2022 футбол дастурида 3-ўрин учун баҳсда Ўзбекистон олимпия жамоаси Гонгконгга қарши майдонга тушди.

Мазкур ўйинда вакилларимиз кутилганидек турнир тарихида 29 йил ўтиб бронза медалига эга чиқишди (мусобақа тарихидаги ягона медал Хиросима-1994 чемпионлиги эди). 
Темур Кападзе шогирдлари Осиё Ўйинлари-2022да 3- марта, жорий йилда эса 4-марта Гонгконгга қарши майдонга тушишди. ОК саралашида (9:0) ва ОЎ гуруҳ босқичида 2 марта рақиб устидан кичик ҳисобда (1:0, 2:1) ғалабага эришган олимпиячиларимиз, медал учун баҳсда ҳам зафар қучишди – 4:0.

Осиё Ўйинлари-2022. 3-ўрин учун ўйин.
ЎЗБЕКИСТОН U23 – ГОНГКОНГ U23 – 4:0
Бош ҳакам: Нго Лан (Вьетнам)
Голлар: Алишер Одилов 43, Ҳусайн Норчаев 48, 59, Алибек Давронов 74.
Ўзбекистон U23: 12.Владимир Назаров, 2.Саидазамат Мирсаидов, 3.Маҳмуджон Маҳамаджонов, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 6.Беҳзод Шамсиев, 7.Ҳожимат Эркинов, 8.Иброҳим Ибрагимов, 11.Отабек Жўрақўзиев (10.Жасур Жалолиддинов, 69), 18.Алибек Давронов, 19.Ҳусайн Норчаев (9.Улуғбек Ҳошимов, 69), 22.Алишер Одилов (20.Русланбек Жиянов, 69).