Олисе яна жароҳатланди

Олисе яна жароҳатланди

«Кристал Пэлас» вингери Майкл Олисе жароҳати туфайли камида 2 ой майдонга туша олмайди.

«Брайтон»га қарши ўйин (1:4)да Олисе танаффус пайтда захирадан майдонга тушди, аммо у майдонда 11 дақиқа ўйнаб жароҳат туфайли яна лазаретга тушди. Дастлаб шифокорлар Олисе 6-8 ҳафта ўтказиб юборишига умид қилишган, аммо қўшимча тиббий текширувлар Майкл касалхонада бироз кўпроқ вақт ўтказишини кўрсатди. Daily Mail нашрининг хабарига кўра, Олисенинг камида 2 ойга сафдан чиқиши ва апрелгача жамоаси сафига қайтмаслиги кутилмоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.