Осимхен учун асосий даъвогар «МЮ» ва «ПСЖ»!

Осимхен учун асосий даъвогар «МЮ» ва «ПСЖ»!

«Наполи» форварди Виктор Осимхен ёзги трансфер ойнасида Англия ёки Франция чемпионатига кўчиб ўтиши кутилмоқда.

ESPN хабарига кўра, Неаполь клуби ёзги трансфер ойнасида нигериялик форвардини энг камида 100 миллион еврога сотмоқчи. Осимхенга ҳозирдан икки клуб - «Манчестер Юнайтед» ва «ПСЖ» асосий даъвогар бўлиб турибди. Бу жамоалар ёзда голеадор ҳужумчини таклиф этишни мақсад қилган. Эслатиб ўтамиз, «Наполи» Осимхенни 2020 йил «Лилль»дан 70 млн еврога сотиб олган эди. Унинг амалдаги келишуви 2025 йилгача белгиланган. Маълумот учун, 24 ёшли ҳужумчи жорий мавсум жами 20 ўйинда 15та гол ва 3та ассистга муаллифлик қилган. Виктор 14та гол билан «А» серияда тўпурарлик қилмоқда. Аввалроқ, Осимхен «Наполи» билан чемпион бўлсагина клубни тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабар қилинганди. Клуб 20-турдан кейин энг яқин таъқибчисини 13 очкога ортда қолдирмоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.