Осимхен Парижга бормоқчи

Осимхен Парижга бормоқчи

Виктор Осимхен АПЛда эмас, Лига 1да ўйнашни афзал кўради.

Аввалроқ «Наполи»нинг 25 ёшли форварди учун «Челси», «Арсенал» ва «ПСЖ» давогарлик қилаётгани, Викторнинг ўзи «аристократлар» сафига ўтмоқчилиги хабар берилганди. Аммо Il Мattino'нинг таъкидлашича, нигериялик футболчининг орзуси - Париж жамоаси. Шунингдек, Осимхеннинг ушбу мавсумдаги ёмон формасини инобатга олган ҳолда унинг учун 120 млн. евро товон пули тўлашга бошқа клублар рози бўлиши даргумон. Неаполликлар президенти Аурелио Де Лаурентис ўтган ёзда ҳужумчини Саудия Арабистони клубига 130 млн. еврога сотишдан бош тортганди. У  Яқин Шарқ клубларининг янада йирик таклифига умид боғланганди, аммо бундай бўлмади. Энди «Наполи» хўжайини 120 млн. еврога ҳам хурсанд бўлади. Осимхен бу мавсумда Италия чемпионатида 17 ўйинда 11та гол урди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.