Осимхенга ўринбосар топилди

Осимхенга ўринбосар топилди

«Аталанта» ҳужумчиси Адемола Лукман «Наполи»га ўтиши мумкин.

Айни дамда «Наполи»нинг ҳужумдаги етакчиси Виктор Осимхен 19 та гол билан Италия чемпионати тўпурарлар пойгасида пешқадамлик қилмоқда, учинчи ўринда бораётган Лукманда эса 12та гол бор. Goal хабарига кўра, «Наполи» бир нигерияликни бошқасига алмаштириши мумкин: АПЛ грандлари Осимхенни ўз сафига қўшиб олишдан манфаатдор, клуб бу ёзда ҳужумчини ўз сафида олиб қолиши қийин бўлиши кутилмоқда. Айнан Лукман Неаполдаги ватандошининг ўринибосари бўлишга номзодлардан бири саналади. «Аталанта»нинг 25 ёшли футболчисининг трансфер нархи Transfermarkt экспертлари томонидан 20 миллион еврога баҳоланмоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.