АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси Фаластинга қарши ўйинда (1:0) жароҳат олган Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати бўйича маълумот берди.
Марказий ҳимоячи жароҳати сабабли Қатардаги турнирни ўтказиб юбориши тасдиқланди. «Миллий терма жамоамизнинг Фаластин билан бўлган машғулот ўйинининг биринчи бўлимида ҳимоячи Ҳусниддин Алиқуловни оғриқ безовта қилди ва мураббийлар уни алмаштиришди.
Шифокорлар томонидан Алиқуловга зарур муолажалар кўрсатилди. Дастлабки кўрикда унинг аввалги жароҳати яна қайталангани маълум бўлди. Шундан сўнг Қатардаги «Аспетар» клиникасида унинг ҳолатини ўрганиш бўйича керакли амалиётлар бажарилди. Терма жамоамиз тиббий штаби барча хулосаларни ўрганиб чиқди ва Алиқуловнинг тузалиб қайтишига тахминан 4 ҳафта вақт талаб этилиши маълум бўлди. Бу эса унга Осиё кубоги мобайнида жисмоний ҳолати ҳамда спорт формасини тўлиқ тиклашга тўсқинлик қилади. Ёш ҳимоячимизга саломатлик тилаймиз», - дейилади ташкилот хабарида.
Аввалроқ, Элдор Шомуродовнинг мусобақада иштирок этмаслиги маълум бўлганди.
Айтганча, кеча Ўзбекистон миллий жамоасининг Осиё кубоги-2023турнирида иштирок этадиган таркиби расман эълон қилинди.
Ўтган ҳафтада ОФК эълон қилган таркиб билан ЎФА маълум қилган якуний рўйхатда иккита ўзгариш бўлди. Элдор Шомуродов ва Ҳусниддин Алиқулов жароҳати сабабли мусобақани ўтказиб юбориши ойдинлашган бўлса, Шаҳбоз Умаров Қатардаги турнирда қатнашади. Аввалроқ, ОФК расмий қайдномада ҳужумкор яримҳимоячини киритмаган эди. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий жамоаси В гуруҳида Сурия, Ҳиндистон ва Австралияга қарши майдонга тушади. Дастлабки баҳс 13 январ куни Сурияга қарши ўтказилади. Ўйин соат 22:30да бошланиши режалаштирилган.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789