Осиё кубоги U-23. Олимпиячиларимиз Японияни мағлуб этиб, ФИНАЛга чиқишди...

Осиё кубоги U-23. Олимпиячиларимиз Японияни мағлуб этиб, ФИНАЛга чиқишди...

Сизга яхши маълумки, кеча 23 ёшгача бўлган ёшлар ўртасидаги Осиё кубоги яримфинали доирасида вакилларимиз Японияга қарши учрашувда майдонга тушишди. Қувонарлиси шундаки,

«Бунёдкор» стадионида мезбон жамоа мухлисларисиз  кечган ўйинда футболичларимиз ишончли тарзда ғалаба қозониб  бош соврин учун кураш олиб боришадиган бўлишди. 
Ўйингоҳ ташқарисида ташкил этилган ўзига хос фан-зонада эса  минглаб томошабинлар катта монитор қаршисида 90 дақиқа вакилларимизни қизғин қўллаб-қувватлаб туришгани таҳсинларга сазовордир.

Айтиш жоизки, ўйинни кулминацион нуқтаси 60-дақиқасидасодир бўлди. Жасур Жалолиддинов жарима майдони ташқарисидан супер зарба йўллаб, японлар дарвозасини ишғол этди – 1:0.

Голдан руҳланган вакилларимиз учрашувнинг 89-дақиқасида иккинчи голни киритишди. Ҳусайн Норчаев Сузуки билан яккама-якка ҳолатга чиқиб, ўйин тақдирига нуқта қўйди – 2:0.

Шу тариқа, Темур Кападзе шогирдлари «Бунёдкор» стадионида кечадиган 19 июнь кунги Саудия Арабистонига қарши ҳал қилувчи баҳсда бу сафар мухлислар ҳам стадионга қайтишади. Вакилларимиз сўнгги 4 йилда 2-марта финалда тўп суришади.

Айтганча, 3-ўрин учун баҳс(Австралия-Япония) 18 июнь куни ўтади.


Осиё кубоги U-23. Яримфинал.
15 июнь (чоршанба)
ЎЗБЕКИСТОН – ЯПОНИЯ – 2:0
Гол: Жасур Жалолиддинов 60, Ҳусайн Норчаев 89.
Ўзбекистон U-23: 12.Владимир Назаров, 2.Саидазамат Мирсаидов, 3.Достон Турсунов (6.Жалолиддин Содиқов, 72), 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 7.Ҳожимат Эркинов (20.Русланбек Жиянов, 72), 9.Улуғбек Ҳошимов (22.Алишер Одилов, 76), 10.Жасур Жалолиддинов (14.Аббосбек Файзуллаев, 76), 15.Одилбек Абдумажидов, 17.Диёр Холматов, 19.Ҳусайн Норчаев, 23.Абдурауф Бўриев.
Япония U-23: 12. Сузуки, 3.Сейя Баба, 6.Даики Матцуока (7.Рихито Ямамото, 58),  8.Жоэль Фужита, 9.Шота Фужио, 10.Коки Саито (13.Кеин Сато, 58), 11.Мао Хосоя, 16.Такеши Учино, 17.Хижири Като, 18.Юито Сузуки, 22.Анри Часе.

***
АВСТРАЛИЯ – С АРАБИСТОНИ – 0:2
Ҳакам: Моҳаннад Қосим (Ироқ)
Голлар: Ҳуссайн Аҳмад 20, Айман Яҳё 72.
Австралия: 1. Жой Гаучи, 3. Левис Миллер, 3. Жай Рич-Багулоу, 5. Жордан Бос, 6. Тирес Францис (С), 7. Лачлан Брок, 9. Алу Кол, 10. Рэми Нажжарин, 11. Кусини Енги, 15. Хосин Билити, 16. Луис Дарриго
Саудия Арабистони: 1. Наваф Дахи Алақиди, 5. Хассан Тамбакти, 6. Ибраҳим Махнаши, 7. Аиман Яҳё, 8. Хамед Алгамди, 9. Ферас Албрикан, 11. Аҳмед Мазен Алхамди, 12. Мотаб Алхарби, 13. Хамад Ал Ями, 17. Наитам Асири, 23. Сауд Абдулҳамид.
Четлатиш: Жей Рич-Багуэлоу, 39.