РПЛ. 16-тур: «Ростов» нохуш анъанани бузди
«Ростов» 2020 йилдан буён ЦСКАни илк марта енгди.
Cизга яхши маълумки, бугун, 1 июнь кунидан юртимида старт олган ёшлар ўртасидаги Осиё кубоги (U23) турнири 1-тури доирасида Ўзбекистон ёшлар жамоаси Туркманистонга қарши майдонга тушди.
«Пахтакор» стадионида ўтказилган ушбу ў й инда Темур Кападзе мураббийлигидаги вакилларимиз дастлабки дақиқалардан ўйинни назорат қилиб, ҳужумкор тўп сурган бўлишса-да, ҳисоб 75-дақиқага келиб очилди.
С уриялик бош ҳакам белгиланган пенальтини Улуғбек Ҳошимов дарвозага йўллаб, жамоамизнинг турнирдаги илк голига муаллифлик қилди – 1:0.
Якунда ушбу гол Ўзбекистонга турнирдаги илк ғалабани келтирди ва Кападзе шогирдлари «А» гуруҳи 1-туридан кейин 3 очко билан 1-ўринга кўтарилишди. Гуруҳдаги иккинчи ўйинда Эрон Қатар билан дуранг (1:1) қайд этди.
Маълумот учун, 2-турда қўшниларимиз Эрон олимпия жамоасига қарши баҳс олиб боради.
Осиё кубоги-U23. 1-тур
1 июнь (чоршанба)
«А» гуруҳи
ЎЗБЕКИСТОН — ТУРКМАНИСТОН – 1:0
Бош ҳакам: Ҳанна Ҳаттоб (Cурия)
Гол: Улуғбек Ҳошимов, 75 пенальтидан.
Ўзбекистон U23: 1. Абдувоҳид Неъматов, 3. Достон Турсунов, 5. Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 7. Ҳожимат Эркинов, 10. Жасур Жалолиддинов (14.Аббосбек Файзуллаев, 70), 11. Отабек Жўрақўзиев (9.Улуғбек Ҳошимов, 62), 13.Элдор Бегимов, 16.Алибек Давронов (15.Одилбек Абдумажидов, 80), 17.Диёр Холматов (8.Иброҳим Ибрагимов, 62), 20. Ҳусайн Норчаев (19.Русланбек Жиянов,71), 23. Абдураф Бўриев.
Турманистон U23: 22.Расул Чориев, 2.Ихлос Тойжонов, 6.Роман Галкин (4.Вепа Жумаев, 46), 7.Раҳмон Муротбердиев (14.Теймур Чориев, 60), 8.Мирза Бекназаров, 9.Бегенчмурод Муродов, 10.Мейлис Диниев, 11.Шамаммет Ҳидиров, 15.Довран Бердиев (17.Даянч Мередов, 81), 19.Арзувгули Сапаргулиев, 23.Велмурод Баллаков.
ЭРОН - ҚАТАР - 1:1
Тошкент, «Бунёдкор» стадиони.
Голлар: Ирфан Шаҳриари 90 - Аҳмед Муҳаммад Ал Ганехи 87
***
U23 Осиё Кубоги гуруҳ босқичининг 1-туридан ўрин олган Ўзбекистон — Туркманистон (1:0) учрашувидан сўнг (1:0) жамоалар бош мураббий лар и ўин хусусидаги фикрлари билан ўртоқлашишди.
Аҳмад Агамуродов : - Ҳаммага хайрли кеч. Ўзбекистон олимпия жамоасини ғалаба билан табриклайман. Футболда доим бўлганидек кучли жамоалар ғалаба қозонади. Бугун рақиб биздан кучлироқ эди. Келгуси учрашувларга тайёргарлик кўрамиз.
Бу бизнинг ушбу мусобақадаги дастлабки ўйинимиз эди. Афсуски, унда мағлуб бўлдик. Аммо менинг жамоам мураббийлар штаби берган вазифаларни тўлиқ бажарди. Ўзбекистон барибир ҳужумда кучли. Мағлубиятга қарамай, шогирдларимдан фахрланаман.
Биз қисқа вақт ичида яна 2та ўйин ўтказишимиз керак. Жисмоний жиҳатдан яхшироқ тайёргарлик кўришга ҳаракат қиламиз. Ўзбекистон гол ургач, футболчиларимиз руҳан синиб қолмай, ҳужумга ўтишга ўзида куч топа олганимдан хурсанд бўлдим», — деди Агамуродов.
***
Темур Кападзе : - Оғир ўйин бўлди. Бундай бўлишини билардик. Биринчи учрашув доим шунақа бўлади. Ғалаба қозона олганимиздан хурсанд бўлдик. Лекин футболчилларимиз охиргача ҳаракат қилиб, барибир рақиб дарвозасига йўл топишди. Ўз навбатида, Туркманистон ҳам яхши ҳимояланди ва дарвозабони ҳам бир нечта вазиятларда жамоасини қутқарди.
Дастлабки ўйиндаги ҳаяжон, менимча, нормал ҳолат. Айниқса, бу ёшда. Бугун мухлислар стадионни тўлдириб ўтиришди, бу ҳам ўзига яраша босим юклайди. Учрашувга келган барчага раҳмат айтаман. Нималарни кучайтиришимиз кераклигини билиб олдик.
Менимча, Жасурда жароҳат кузатилмади. Аммо у клубида кўп ўйин амалиётига эга бўлмаётганди. Унинг тонуси мукаммал ҳолатда эмасди. Унинг захирага олиниши мушаклардаги чарчоқ билан боғлиқ. Жасурнинг ҳолатини яхшилаб ўрганиб чиқамиз.
Футболчиларимизга бироз хотиржамлик етишмади. Қайсидир вазиятларда рақиб жамоа ҳам имкон бермади.
Рақиб бутун 90 дақиқа мобайнида қарши ҳужумда ўйнади. Бунга имкон бермасликка ҳаракат қилдик, лекин барибир баъзи бўшлиқларни очиб қўйдик. Бу борада ишлаймиз...
«Ростов» 2020 йилдан буён ЦСКАни илк марта енгди.
«Ал-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду футбол тарихида 200та жамоа дарвозасини нишонга олган биринчи футболчи бўлди. Умуман, португалияликнинг профессионал фаолиятидаги жами голлари сони 911тага етди.
Матвей Сафонов «ПСЖ» сафидаги 5та ўйиндан 3тасини «қуруқ» якунлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789