Ўсмирлар( U15)имиз Хорватиядаги турнирда илк ғалабасини қўлга киритишди

Ўсмирлар( U15)имиз Хорватиядаги турнирда илк ғалабасини қўлга киритишди

Хорватияда ўтказилаётган "Влатко Маркович" халқаро турнирида иштирок этаётган Ўзбекистон U-15 терма жамоаси мусобақадаги учинчи ўйинида Черногорияни мағлуб этди

Хорватияда ўтказилаётган "Влатко Маркович" халқаро турнирида иштирок этаётган Ўзбекистон U-15 терма жамоаси мусобақадаги учинчи ўйинида Черногорияни мағлуб этди.
Зайниддин Тожиев шогирдлари дастлабки икки учрашувда Хорватия ва Ирландия терма жамоаларидан қақшатқич мағлубият қабул қилиб олганди. Навбатдаги рақиб Черногория терма жамоаси бўлди ҳамда Муслимбек Ҳабибуллаев томонидан киритилган гол эвазига ўзбекистонликлар ғалабани тантана қилди.

Ўзбекистон - Черногория 1:0

Гол: Муслимбек Ҳабибуллаев, 63 (1:0).

Ўзбекистон U-15 терма жамоаси: Оятилло Акрамов, Шораҳим Шораҳмедов, Риҳсибой Абдуҳакимов, Диёр Эрманов, Қувончбек Абраев, Шаҳобиддин Пўлатов, Муслимбек Ҳабибуллаев, Саддам Аҳмадов, Шоҳжаҳон Юнусов, Ферузбек Олимов, Улуғбек Маратов