Остон Ўрунов "Спартак"га қайтадиган бўлди

Остон Ўрунов "Спартак"га қайтадиган бўлди

«Спартак» клуби бош директори Евгений Мележиков ҳуқуқий жиҳатдан Москва клубига тегишли бўлган Остон Ўруновнинг кейинги тақдири ҳақида гапирди.

Москва клуби директорининг фикрича, «Уфа» Премьер-лигадан қуйи лигага равона бўлгач, ўзбекистонлик футболчи «Спартак»га қайтади. 
«Кўринишидан, у «Спартак»га қайтади. Кейин нима бўлишини кўрамиз. «Уфа» раҳбари Шамил Газизов билан клуби ФНЛга тушганидан кейин гаплашганимиз йўқ. Таркибга кимдир келади, кимдир эса кетади. Бу футбол», - дейди москваликлар бош директори.

Аввалроқ, «Уфа» РПЛда қолган тақдирда ижара асосида тўп сураётган Остон Ўруновни «Спартак»дан сотиб олиши ҳақида хабарлар тарқалганди. Эслатиб ўтамиз, 21 ёшли ўзбекистонлик футболчи икки йил аввал «Спартак» билан 2025 йилга қадар шартнома имзолаган эди. «СЭ» нашри келишувга кўра, Ўрунов Москва клуби сафида ойига 50 минг АҚШ доллари маош олиши ҳақида хабар қилган эди.
Айтганча, "Уфа" Дилан Ортиз, Филип Мрзляк, Боян Йокич, Неманья Милетич билан хайрлашган. Мрзляк ва Милетичнинг шартномаларида агар жамоа қуйи лигага тушиб кетса битимни автоматик тарзда бекор қилиш банди бор эди.
***
Бугун вакилларимиз навбатдаги машғулотларини бошлайди. Йиғиннинг дастлабки қисми Тошкентда бўлиб ўтади, кейин эса жамоамиз Осиё Кубогининг саралаш баҳсларида иштирок этиш учун Наманганга йўл олади.

 

Бугунги машғулотларда легионерларимиз — Элдор Шомуродов, Шерзод Темиров, Отабек Шукуров, Азизбек Амонов, Жалолиддин Машарипов ва Остон Ўрунов иштирок этмайди. Қолганлар 17:45да "Бунёдкор" академияси майдонида йиғинга киришади.

Маълумот учун, U-23 терма жамоаси сафида Осиё кубогига тайёргарлик кўраётган 5 нафар футболчи ҳам миллий жамоа кенгайтирилган таркибига киритилди. Словениялик мутахассиснинг сўровига кўра, уларнинг айримлари кейинчалик миллий терма жамоа йиғинига ҳам жалб этилиши мумкин.