Хвича Парижга йўл олмоқда
Хвича Кварацхелия фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин.
БАА Про-Лигасининг 25-туридан ўрин олган ўйинда «Шаржа» 21 май, шанба куни «Эмирейтс» билан баҳс юритди
«Шаржа» майдонида ўтган баҳс 2:1 ҳисоби билан якунланди, унда мезбонлар ғалабани қўлга киритди. Эътиборлиси,«Шаржа»нинг ғалаба голига Отабек Шукуров муаллифлик қилди. Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи ҳисоб 1:1 бўлиб турган вақтда узоқ масофадан кучли зарба йўллаб, дарвозасини ишғол этди.
Қайд этиш керак, учрашувда Отабек Шукуров сардор сифатида ҳаракат қилди ва тўлиқ 90 дақиқа ўйнади. Шукуров 23-тур доирасидаги учрашувда дубль қайд этиб, жамоасига ғалаба келтирганди.
Ушбу ғалабадан кейин «Шаржа»нинг очколари сони 54 тага етди, жамоа мусобақа жадвалида 2-ўринда бормоқда. Пешқадам «Ал-Айн» ҳисобида 61 очко мавжуд.
БАА Про-Лигаси
25-тур баҳси
21 май шанба
«Шаржа» — «Эмирейтс» 2:1
Голлар: 0:1 — Невес, 1:1 — 41 Кайо, 2:1 — 44 Шукуров.
Хвича Кварацхелия фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин.
«Арсенал» ярим ҳимоячиси Жоржиньо билан келишув муддатини узайтирди.
«Барселона» клуби марказий ҳимоячи Пау Кубарси билан 2027 йилнинг 30 июнигача мўлжалланган янги битим имзолаганини эълон қилди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789