АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
ОК билан бир вақтда бўлиб ўтган АМК турнирининг гуруҳ босқичидан катта қийинчиликлар билан Кот-Д`Ивуар терма жамоаси ўз уйида 3-марта «қора қитъа»нинг энг кучли жамоаси унвонига сазовор бўлганди.
Ҳа, Африка чемпионати - сайёрамиздаги ўта экзотик футбол мусобақаси десак, хато бўлмайди. Шомонлар, афсунгарлар, терма жамоалардаги ички исёнларни фақат ўша ерда кузатиш мумкин. Бироқ бундан ташқари, АМКда чинакам эртакнамо воқеалар ҳам рўй бериши ҳеч гап эмас. Бунга Кот-Д~Ивуарда бўлиб ўтган турнир яққол мисол бўлиши мумкин.
«Филлар» (мезбонлар терма жамоасининг тахаллуси) мусобақа бошланиши арафасида ғолибликка асосий даъвогарлар сафида эмасдилар. Букмекерлар уларнинг мезбон мақомида эканликларини ҳисобга олиб, фаворитлар рўйхатидан жой беришганди. Шу тариқа «филлар» ЖЧ-2022 турнирида ярим финалгача етиб борган Марокаш, АМКнинг амалдаги ғолиби бўлган Сенегал, шунингдек, юлдузли таркибдан шаклланган Нигерия ва Миср терма жамоалари қаторида эътироф этилганди. Якунда ҳеч бўлмаганда ярим финалга чиқиш ҳам Нигериядан ташқари, бошқа бирорта терма жамоага насиб этмади.
Ўз юртидаги турнир Кот-Д~Ивуар учун ҳам осон кечмади. Жамоа ўз гуруҳида фақат Гвинея-Бисау термасидан 3 очко тортиб олишга муваффақ бўлди. Қолган 2та турда бўлажак финалчи - Нигерияга минимал ҳисобда имкониятни бой берди, Экваториал Гвинеядан йирик ҳисобдаги шармандали мағлубиятни қабул қилиб олди ва қўшимча кўрсаткичлар эвазига бир амаллаб плей-офф босқичи йўлланмасини қўлга киритди.
Гуруҳ босқичидаги қониқарсиз натижалардан кейин Кот-Д~Ивуар ФФ раҳбарияти сўнгги чорани қўллашга мажбур бўлиб, мусобақа авжига чиқа бошлаган паллада «филлар» етакчиларини алмаштиришга қарор қилди - 70 ёшли франциялик бош мураббий Жан-Луи Гассени истеъфога чиқарди. Шунингдек, унинг биринчи ёрдамчиси бўлмиш Гислен Прантонга ҳам чиқиш эшиклари кўрсатилди. Мутасаддиларнинг кескин ҳаракатлари аламзадалик аломатими ёки терма жамоанинг кўзини очиб қўйишга бўлган уринишми, айтиш қийин. Бироқ маҳаллий футбол амалдорлари фантастик даражадаги зукколикни намойиш этишгани якунда маълум бўлди.
Бош мураббий лавозими турнир арафасида 40 йиллик юбилейини нишонлаган Эмер Фаэга топширилди. Ивуар футболининг афсоналаридан бири бўлган Фаэ футболчилик даврида 5 йил терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган, 50 мартадан кўпроқ майдонга тушиб, ЖЧ-2010да иштирок этишга ҳам улгурганди. Лекин мураббийлик соҳасида етарли тажрибага эга эмасди. ФФдагилар ҳам ундан узоқ муддат фойдаланиш ниятида эмасдилар.
Бироқ плей-офф босқичида вазият тубдан ўзгариб кетди. 1|8 финалда «филлар» Садио Мане етакчилигидаги қудратли Сенегалга дуч келдилар. Ўйин давомида 0:1 ҳисобида имкониятни бой бераётган мезбонлар 86-дақиқада мувозанатни тиклаб, овертаймларга ўтдилар. Улар самара бермагач, пенальтилар сериясида барча уринишларни голга айлантиришди. Сенегал эса битта уринишдан фойдалана олмади.
Мали терма жамоасига қарши чорак финал беллашуви янада кескинроқ ўтди. Биринчи бўлим охирида мезбонлар озчилик бўлиб қолишди. 71-дақиқада ўз дарвозаларидан гол ўтказиб юборишгач, «филлар» учун турнир ниҳоясига етгандек туюлганди. Бироқ 90-дақиқада «Брайтон» вингери Симон Адингра катта саҳнага чиқиб, ҳисобни тенглаштирди. Экстра-таймлар ҳам натижа бермай поёнига яқинлашган паллада 2-бўлимда захирадан майдонга тушган «Реймс» клубининг 20 ёшли ҳужумчиси Умар Диаките сўнгги дақиқада ғалаба келтирувчи голни келтирди ва муваффақиятни ўта эҳтиросли нишонлагани учун майдондан четлатилди. Бироқ ўша паллада жазонинг аҳамияти қолмаганди.
Саратонни енгиб, совринни келтирди
Ярим финал ва ҳал қилувчи учрашувда майдон эгалари таркибида бошқа футболчи бош қаҳрамон ролини ижро этди. Унинг исм-шарифи Себастьен Аллер. 190 сантиметрли дароз футболчининг тарихи - қувончли интиҳо билан якунланган эртак. 2022 йил ёзида Нидерландиянинг «Аякс» клубида 2 сермаҳсул мавсумни ўтказган ҳужумчи Эрлинг Холанднинг ўрнини тўлдириш учун «Борусся Дортмунд» таркибига ўтганди. Бироқ янги жамоада унинг саратон хасталигига чалингани аниқланди. Июль ойида Себастьен жарроҳлик муолажасини олди, кейин бир неча ой давомида кимётерапия курсларини қабул қилди. Кузда такрорий операция муолажаси ва даволаниш билан банд бўлди. Ниҳоят, 2022 йилнинг 20 декабрида шифокорлар Аллернинг соғлом эканлигини тасдиқлашди. Январда футболчи майдонга қайтди.
Орадан 1 йил ўтгач, Себастьен Аллер ўз ватанида бўлиб ўтаётган қитъа биринчилигининг ярим финалида Конго ДР терма жамоаси дарвозасига урилган ягона гол муаллифи бўлди, финалда эса 1:1 ҳисобида якунига яқинлашаётган беллашувнинг 81-дақиқасида чемпионлик унвонини келтирган олтин голни ўз ҳисобига ёзиб қўйди. Бундан аввал Ивуар терма жамоаси ўз таркибида Дидье Дрогбадек афсона тўп сурган 2015 йилда қитъанинг энг кучли жамоаси мақомини олганди.
Ҳа, ҳикматга биноан, кечувда отларни алмаштириш мумкин эмас. Бироқ «филлар» ўта муҳим «кечув»да қоидани бузишди. Хайриятки, ўжарлик улар фойдасига ишлади.
А.АҲМЕДОВ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789