Палинья «Бавария» нишонида

Палинья «Бавария» нишонида

Лондоннинг «Фулхэм» клубида ҳаракат қилаётган 27 ёшли ярим ҳимоячи Жоау Палинья фаолиятини Германия Бундеслигасида давом эттириш имкониятига эга.

Todofichajes нашри хабарига кўра, унга «Бавария» қизиқиш билдирмоқда. Футболчи учун баҳсда Мюнхен клубининг рақиблари «Манчестер Юнайтед», «Ливерпуль» ва «Арсенал»дир. Португалиялик хавбекнинг трансфер нархи 35 миллион еврога баҳоланмоқда. Палиньянинг лондонликлар билан шартномаси 2027 йилнинг ўрталарига қадар тузилган. Маълумот учун, Жоау жорий мавсумда АПЛ доирасида 30та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол урди ва 12 бора шерикларининг голига муаллифлик қилди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.