АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Одатда бир фильм инсон ёки фарзанднинг уйдан чиқиб кетиши билан бошланиб қайтиши билан тугайди.
Орадан йиллар ўтади, дайди фарзанд кўп саргузаштларни бошидан кечиради. Ўтган йилнинг ёзида юртимизга қайтишга қарор қилган Жасур Яхшибоевнинг оралиқдаги клублардаги фаолияти битта кино. Аслида воқелар ривожи қаердан бошланганди? Қандай давом этди? Қуйида билиб олишингиз мумкин.
Шота Арвеладзе билан муаммо ёхуд уйни тарк этиш
Қаҳрамонимиз 2019 йилнинг иккинчи даврасида ўзи катта бўлган «Пахтакор»дан АГМКга ижарага берилади. Уни элга танитган, терма жамоага киришига сабабчи бўлган жамоадаги фаолияти ўрта даражада ўтди. Шота Арвеладзе айрим паллаларда имконият ҳам берди. Дейлик, асосий таркибда дебют қилганидан кетгунига қадар 50та учрашувда майдонга тушди, 3та гол урди. Барибир, «шерлар» сафидаги ўйинлари, шахсий кўрсаткичларини барқарор, деб бўлмасди. Боз устига 2019 йилга келиб Шота Арвеладзе билан тушунмовчиликлар бошланди. Буни Жасурнинг ўзи шундай эслайди: «Шота билан алоқамиз яхши эди. У менга ишониб ОЧЛ саралаш ўйинида майдонга туширганди. Ўйин давомида ўз ўйинимни кўрсата олмай, асабийлашдим, Шундан кейин, Арвеладзе мени захирага олди. Майдондан чиқиб кетаётганимда у менга қўл чўзган, лекин мен уни кўрмасдан қўлимни узатмаганман. Шундан сўнг орамизга совуқчилик тушди, мени бир ойга четлатган, хуллас орамиз ёмонлашганди».
«Кейин эса менга АГМК жамоасидан таклиф тушди ва трансфер ойнаси ёпилишига 1 кун қолганида олмалиқликлар сафига кўчиб ўтдим. Миржалол Қосимовнинг шахсан ўзи телефон қилиб таклиф қилганди. У ерда 9та ўйинда майдонга тушганман, бироқ бирор марта ҳам гол урмагандим», - дейди Жасур Яхшибоев.
Европа томон саёҳат
Шошманг, бирданига Европага юборишдан олдин 2 йил ортга қайтамиз. 2018 йил Хитойда бўлиб ўтган U-23 Осиё кубоги кўпгина футболчиларнинг ўзларини кўрсатишларига хизмат қилди. Қаҳрамонимиз ўша турнирда чинакамига истеъдодини намоён қилди. Япония, Жанубий Кореяга урган голлари ҳамон рақибларнинг тушларига кираётган бўлса керак. У Беларус клубига кетиш ҳақида эсларкан, 2018 йилнинг аввалида 23 ёшгача бўлган Осиё чемпионатида Ўзбекистон ОТЖ билан бўлган чемпионликдан сўнг унга турли жамоалардан таклифлар бўлганини ҳам айтиб ўтди. Жасур Яхшибоев 2020 йилнинг февраль ойида Беларуснинг «Энергетик-БГУ» жамоасига йўл олди.
«Таклифлар орасидан Беларусь клуби бўлган «Энергетик-БГУ»ни танладим. 2020 йилда бутун дунёда ҳукмронлик қилган пандемия вақтида Беларусда футбол давом этди. Шунда ўзимни кўрсатиб олиш учун имконият яхши эди, коронавирус шу вақтларда яхши фойда берди, дея оламан. «Энергетик» жамоасида ҳамма йигитлар ёш эди. У клуб ёш иқтидорларни чиқариб берадиган жамоа экан. Жамоага борганимдан кейин мураббий ўртоқлик учрашувларида ҳужумга қўя бошлади. Мураббий ишонди, кўрсатма берди, мен эса ҳужум чизиғида ўзимнинг яхши томонларимни кўрсатишни бошладим», - дейди у.
Айни карантин, бутун дунёда футбол учрашувлари тўхтаган, жаҳон ҳамжамиятининг эътибори Беларус чемпионатига қаратилганди. Бошқа нима ҳам қиларди? Биз ярим ҳимоячи, вингер сифатида таниган Жасур «Энергетик-БГУ»да соф ҳужумчи ролида қайта кашф қилинди. Бунда ўша вақтдаги мураббий Владимир Бельявскийнинг хизматлари катта эди. Мутахассис сайтимизга берган интервьюсида унга юқори баҳо берганди. Орадан кўп ўтмай, форвард Беларус чемпионати етакчиси «Шахтёр Солигорск» аъзосига айланди ва олтин медалларга эга чиқди.
Футболчи маълум бир даражага чиқдими, янада ўсишни истайди. Кучлироқ чемпионатларга йўл олгиси келади. Қаҳрамонимиз учун навбатдаги манзил Польшанинг номдор клуби «Легия» бўлди. Афсуски, бу жамоа сафида жароҳатлар билан боғлиқ муаммолар сабаб майдонга тушгани йўқ.
Бу орада «Легия» Яхшибоевни «Шериф»га ижарага берди. ЕЧЛ гуруҳ босқичида иштирок этадиган молдовакликлар гуруҳда «Реал» устидан тарихий ғалабага эришади. «Сантьяго Бернабеу»да кимсан қироллик жамоаси дарвозасига ўзбекистонлик йигит гол урди. «Болалигимдан «Реал»га қарши ўйнашни орзу қилганман. Гол уришни хоҳлагандим, аммо буни амалга оширишимни тасаввур қила олмасдим», - деган эди Жасур Яхшибоев.
Наманган томон юриш
2022 йилнинг иккинчи даврасида «Навбаҳор» шов-шувли трансферга қўл урди. Жасур Яхшибоев Самвел Бабаян жамоасига келди. Ҳаракатлари ёмон чиқмади, 2та гол ҳам урди. Лекин қандайдир кўпчилик кутгандек, деб бўлмасди.
Шу онда кўпчилик футболчининг характери оғирлигини, мураббийлар ишлаш қийинлиги ҳақида гапиради. Вадим Абрамов интервьюларининг бирида унда терма жамоада ўйнаш учун хоҳиш кўрмадим деганди. Самвел Бабаян ўзи болалигидан билган футболчи билан бу борада муаммога дуч келмайди, деб ўйлаймиз. Бу мавсумда ҳам «лочинлар» сафида қолишга қарор қилган футболчи қай даражада ўзини кўрсатади, буни вақт ҳукмига ташлаганимиз маъқул. Муҳими Яхшибоев футбол оммасида аллақачон номига эга бўлиб улгурган. Демак пасайишга ҳаққи йўқ. Омад сенга Жасур!
АБДУЛАЗИЗ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789