Паварга ўринбосар топилди

Паварга ўринбосар топилди

«Бавария» «Лион»нинг ўнг қанот ҳимоячиси Мало Гюстога қизиқиш билдирмоқда, дея хабар беради Bayern & Germany Twitter саҳифаси.

Мюнхенликлар 19 ёшли футболчини жамоани тарк этишга қарор қилиши кутилаётган Бенжамин Павар ўрнига олиб келмоқчи. Аввалроқ Паварга «Барселона» қизиқиш билдираётгани маълум бўлганди. Гюсто - «Лион» тарбияланувчиси. 2022/23 йилги мавсумда у Лига 1да 14та ўйинда майдонга тушди ва 1та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt француз футболчисини 15 миллион еврога баҳоламоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.