Пеннант банкрот бўлди

Пеннант банкрот бўлди

Бирмингем округ суди Жермейн Пеннантни банкрот деб топди.

«Ливерпул»нинг собиқ ярим ҳимоячиси ипотека тўловларини тўламаганлик учун жами 1 миллион фунт стерлинг қарздор деб топилди. 39 ёшли Пеннантнинг мол-мулки мусодара қилиниши эҳтимоли бор. 2020 йилдан бери бўш турган Пеннант саройида наркотик модда етиштириш фермаси аниқлангани аввалроқ хабар қилинганди. Пеннант шунингдек, «Арсенал», «Бирмингем», «Сток Сити» клубларида ўйнагани билан ҳам танилган. У Англия ёшлар терма жамоасида ўйнаган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.