АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Айни пайт «Марсел»да «иккинчи ёшлиги»ни ўтказаётган Пьер-Эмерик Обамеянг таниқли инсайдер Жерар Ромеро билан суҳбат давомида «Барселона»даги фаолиятини эсга олди.
Габонлик ҳужумчининг айтишича, унда «Челси»дан кетгач, тўғри Каталонияга қайтиш имкони туғилган экан, бироқ.
- Пьер-Эмерик, «Барселона»даги даврни қандай эслайсиз?
- Каталония клуби тизимига тааллуқли барчадан, жумладан, мухлислардан самимий муносабат ва муҳаббат учун бағоят миннатдорман. Айтишим жоиз, мени соғинаётган «Барса» мухлисларидан ҳалигача хабарлар олиб турибман. Бундай эътибор жуда ёқимли, албатта.
- Сир бўлмаса, каталонияликлар қандай хабарлар ёзишмоқда?
- Асосан «Барселона»га қайтишим ҳақида. Охир-оқибат, қайтиш амалга ошгани йўқ. Нега? Бунисини билмайман. Бу - ҳаёт, тақдир тақозоси. Аслида бутун қалбим билан Каталонияга қайтишни хоҳлагандим, аммо... Умуман, жамоада ўтган 8 ойлик умримга асло ачинмайман, аксинча, бундан чинакамига фахрланаман. Бинобарин, «Камп Ноу»да ақлга сиғмас онларни бошдан кечирдим.
- Айтишларича, «Барселона»дан кетишингизга молиявий муаммолар сабаб бўлган экан...
- Тўғри, кетишим «Барселона»да юзага келган молиявий етишмовчиликлар билан боғлиқ. Ўшанда клуб бирор футболчини сотиши керак эди ва раҳбарият мени трансферга қўйди. Бунинг учун кимдандир ўпкаланишим ўринсиз. Ўзимга қолса, «Барса»да яна бир неча йил ўйнашга мойил эдим. Умуман, ҳеч нарсадан афсусланмайман. Чунки ҳаёт шунақа. Факт шуки, клубда оз фурсат ўйнаган бўлсамда, чинакамига завқландим, энг муҳими, ёрқин ва ёқимли хотиралар қолди.
- 2022 йилнинг августида Барселонадаги уйингизда талончилик юз берди. Ўша воқеа оилангизга қандай таъсир қилганди?
- Талончилик оқибатида айниқса, фарзандларим кўп азият чекишди. Улар ҳалигача тунда ёлғиз ухлай олишмайди, қаттиқ қўрқиб қолишган. Умуман, ўша жиноят барчамизни «шок» ҳолатига туширганди. Худога шукрки, ҳеч ким жиддий зарар кўрмади, фақат айрим нарсаларни ўғирлаб кетишди...
- «Кўк-анорранглилар»нинг бугунги муаммолари юзасидан нима дея оласиз?
- Мавсум ҳали тугамади, ЧЛнинг асосий қисми ҳам олдинда. Ҳа, «Барселона» реал муаммоларга дуч келмоқда, аммо жамоа ҳар қандай ҳолатда ҳам, жорий мавсум нимадир ютиш учун бор имкониятларини ишга солиши шарт. Менимча, Хави жуда малакали мураббий. Унинг инсонийлик сифатлари ҳақида эса гапиришга ҳожат ҳам йўқ - шунчаки, идеал! Клуб унга ишониши керак. Аминманки, Хави кетишидан олдин жамоага бор кучини беради.
- Юрген Клопп «Барса»ни талаб даражасида бошқара оладими, сизнингча?
- Агар бунинг иложи топилса, «Барселона» Клопп билан ҳамкорликдан мислсиз дажарада наф кўрарди. Зеро, гап ўз жамоасига жон фидо қиладиган, барча зарурий нарсаларни берадиган мураббий ҳақида кетмоқда. Унутмайлик, Клопп етарлича совринлар ютиш асносида нималарга қодирлигини исботлашга улгурди. Демак, унга шубҳа билан қараш ортиқча.
МУҲАММАДХОН тайёрлади
Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789