Пернамбукано ҳамон қирол!

Пернамбукано ҳамон қирол!

Замонавий футболда жарима зарбасидан гол уриш бобида Лионель Месси ва Криштиану Роналду олдига тушадигани йўқ.

 Лекин 21-аср статистикасини олсак, на аргентиналик ва на португалиялик юлдуз бразилиялик Жуниньо Пернамбуканога яқинлашгани йўқ ҳали.

Европада асосан «Лион» шарафини ҳимоя қилган Бразилия миллий жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси 856та расмий ўйинда жарима зарбаларидан 77 марта самара чиқарган. Унинг энг яқин таъқибчиси Роналдиньода ўйинлар сони 40та, голлар миқдори эса 11та кам. Жарима зарбасининг энг кучли ва эффектли ижрочилари қаторида дарвозабон Рожерио Сени борлиги ҳам эътиборга молик - 1238та ўйинда 60та «стантарт» гол.

*** 21-асрда жарима нуқтасидан энг кўп гол урган 10 нафар футболчи рўйхатида Бразилиядан 4 нафар вакил бор - Жуниньо Пернамбукано, Роналдиньо ва Рожерио Сенидан ташқари, Роберто Карлос.