Петраков жаримага тортилди

Петраков жаримага тортилди

УЕФА Россия футбол иттифоқининг шикоятидан сўнг Украина терма жамоаси бош мураббийи Олександр Петраковни жаримага тортди.

Бу ҳақда Украина футбол ассоциацияси раҳбари Андрей Павелко маълум қилди: «Россияликларнинг Украина терма жамоаси бош мураббийи Олександр Петраков ҳақидаги ваҳимасига ортиқча эътибор қилиш шартмас, чунки УЕФА уларнинг бемаъни шикоятини аллақачон кўриб чиққан. Албатта, мураббий истеъфоси ҳақида қарор йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас. Фақатгина огоҳлантириш ва кичик жарима белгиланди, УФА буни тўлашга қодир». Аввалроқ РФИ Украина терма жамоаси бош мураббийини лавозимидан четлаштиришни талаб қилгани хабар қилинганди. Иттифоқ Украина терма жамоаси бош мураббийи Олександр Петраковни россияликларни камситишда ва нейтрал сиёсий позицияни сақлашдан бош тортишда айблаганди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.