Пиоли истеъфога чиқиши мумкин

Пиоли истеъфога чиқиши мумкин

Стефано Пиоли «Милан» бош мураббийлигидан бўшатилиш хавфига дуч келиши мумкин.

Calciomercato хабарига кўра, айни дамда жамоа раҳбарияти италияликни фаолиятини якунлаш имкониятини кўриб чиқмаяпти ва умуман олганда, агар вазият кескин бўлмаса, мавсум давомида радикал қарорлар қабул қилишга қарши. Шу билан бирга, 57 ёшли мутахассисдан кейинги мавсумда Чемпионлар лигасисиз қолиб кетмаслик учун дарҳол вазиятни тўғирлаш талаб қилинмоқда. Агар вазият ёмонлашса ва йирик мағлубиятлар давом этса, Пиолини ишдан бўшатиш масаласи ҳали ҳам кўриб чиқилиши мумкин. «Милан» кетма-кет 4 учрашувда мағлуб бўлди ва 4 январдан бери ғалаба қозона олмаяпти. 10 февраль куни «россонерилар» «А» серияда «Торино» билан, 14 февралда эса «Тоттенхэм» билан Чемпионлар лигасида ўйнайди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.