Футболчининг агенти Рафаэла Пимента ярим ҳимоячининг Қатардаги ЖЧ-2022 турнирини ўтказиб юборишини тасдиқлади. «Кечаги ва бугунги тиббий кўриклардан кейин Поль Погбага сафга қайтиши учун ҳали тиббий муолажалар шарт эканини айтиш жуда оғриқли бўлди. Шу сабаб туфайли у Қатардаги жаҳон чемпионатида Францияга ёрдам бера олмайди», - дейди Пимента. Эслатиб ўтамиз, Погба Франция миллий жамоасидаги машғулотларида сон мушакларидан олган жароҳати сабабли узоқ муддатга сафдан чиққани маълум қилинган эди. Қатардаги мундиаль 20 ноябрдан 18 декабрга қадар давом этади.