Пойтахтимиздаги яна қайси ареналар миллий жамоамиз учрашувларига мезбонлик қилган?

Пойтахтимиздаги яна қайси ареналар миллий жамоамиз учрашувларига мезбонлик қилган?

«Жар» стадиони термамизнинг бир нечта ўйинларини қабул қилган.

* «Жар» стадиони термамизнинг бир нечта ўйинларини қабул қилган. Улардан энг эсда қоларлиси ЖЧ-2014 саралаши доирасидаги Эрон жамоасига қарши баҳс бўлса керак. Ўшанда вакилларимиз қўшиб берилган дақиқаларда гол ўтказиб, мағлубиятга учрашганди.

* «Локомотив»да ҳам битта ўйин ўтказилган: 2020 йилнинг сентябрида тожикистонликларга қарши.

* МҲСК стадиони ҳам термамиз иштирокидаги етарлича учрашувларга мезбонлик қилган. Энг эсда қоларлиси - ЖЧ-2006 саралаши доирасидаги Саудия Арабистонига қарши баҳс ва 3:0 ҳисобидаги ғалаба.

* Миллий жамоамизнинг «NBU» стадионидаги ягона ўйини 2000 йилнинг февралига тўғри келган. Рақиб - Мўғулистон термаси. 8:1 кўринишидаги ғалаба уйда эришилган энг йирик ютуқдир.

* «Трактор» стадионида термамиз ўйинлари ўтказилмаган.