Поттер «Челси»да 60 млн. фунт олади

Поттер «Челси»да 60 млн. фунт олади

«Челси» янги бош мураббийи Грэм Поттер қанча маош олиши маълум бўлди.

The Telegraph хабарига кўра, беш йиллик шартнома англиялик мутахассисга 60 миллион фунт стерлинг тўлашни назарда тутади. Шунингдек, лондонликлар мураббий «аристократлар» сафига ўтиши учун товон пули сифатида «Брайтон»га 15 миллион фунт тўлашди. Бундан ташқари, раҳбарият Поттерни «жаҳон даражасидаги» спорт директорини излаш ишларига жалб қилади. «Челси» 2022 йилги Жаҳон чемпионати бошланишидан олдин ўзига мос менежер топиб, унга январдаги трансфер ойнасига тайёргарлик кўриш учун вақт бермоқчи.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.