Про лига, 1-тур: "Шўртан"дан суперкамбэк, "Юниред"дан шов-шувли ғалаба...

Про лига, 1-тур: "Шўртан"дан суперкамбэк, "Юниред"дан шов-шувли ғалаба...

Мана узоқ кутилган Про лига-2023 ҳам старт олди. Чоршанба куни ўтказилган 1-турнинг 2 учрашувида ўзига хос натижалар қайд этилди.

Хусусан,  «Қўқон-1912» Ғузорда «Шўртан»га қарши 3:0 ҳисобидаги ғалабани қўлдан чиқарди. Суперлигага қайтишни мақсад қилган Даврон Файзиев шогирдлари 50-дақиқагача 3:0 натижаси билан ҳисобда олдинда бораётганига қарамай, сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди – 3:3. Алексей Евстафеев ҳам яхшигина жамоа шакллантирганини исботлашга киришди.  
Самарқандда эса Про лига дебютанти «Юниред» Асомиддин Маматов томонидан пенальтидан киритилган ягона гол билан турнирни «Хоразм» устидан тарихий ғалаба билан бошлади – 1:0.  
Турнинг қолган учркеашувлари бугун ўтказилади.

Про лига. 1-тур 
«ШЎРТАН» - «ҚЎҚОН-1912» - 3:3 
Голлар: Дониёр Исмоилов, 12 (0:1), Бобур Қосимов, 42 (0:2), Анвар Ҳожимирзаев, 50 (0:3), Аброр Саримсоқов, 53 (1:3), Зафар Полвонов, 77 (2:3), Шаҳбоз Нуриддинов, 84 пен (3:3).

«ЮНИРЕД» - «ХОРАЗМ» - 1:0 
Гол: Асомиддин Маматов 58 пенальтидан. 
Фойдаланилмаган пенальти: Сирож Мелиев, 68 (дарвозабон).

16-март,   пайшанба 
МАШЪАЛ      ДИНАМО 
Ҳакамлар:   Шавкат   Насибуллаев,   Руслан   Самандаров,   Амал   Султонов 
Назоратчи:   Рустам   Бобомуродов 
Комиссар:   Жаҳонгир   Раҳматуллаев 

АНДИЖОН-СГС      ЛОКОМОТИВ 
Ҳакамлар:   Султонмурод   Абдураҳмонов,   Аваз   Абдуллаев,   Ислом   Носиров 
Назоратчи:   Тимур   Галеев 
Комиссар:   Шоҳрух   Саид 

НАВБАҲОР-ФАРМ      АРАЛ 
Ҳакамлар:   Темурбек   Тўхтасинов,   Анвар   Маражабов,   Амир   Галеев 
Назоратчи:   Жаҳонгир   Саидов 
Комиссар:   Ойбек   Юнусов.